Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
фото: ЯндексДзен
Ўчоқли пневмония – у нима?

Ҳийлагина кўп учраб турувчи касаллик ҳисобланмиш ўчоқли пневмония ўпка айрим қисмларининг кичик-кичик шикастланиши билан таърифланади. 

Келиб чиқиш сабаблари. Пневмониянинг бу тури микроблар ва вирусларнинг организмга тушиши оқибатидаги бирламчи хасталик бўлиши мумкин, лекин кўпинча грипп ва бошқа бир қанча касалликларнинг асорати сифатида юзага келади. 

Бу дард қўзғатувчиси ҳаво орқали нафас йўлларига тушиб, майда-майда бронхиолаларга ўтади ва яллиғланиш жараёни бошланади.

Аломатлари. Беморларнинг асосан тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал ва ҳолсизликдан шикоят қилади. Касаллик ривожланиб борган сари аломатлар ҳам тобора ортиб боради. Бора-бора йўталда балғам, баъзида қонли балғам кузатилади. 

Яллиғланиш жараёни эндигина ҳосил бўлаётган вақтда ўпка эшитиб кўрилганида, унда сусайган нафас эшитилса, касаллик ривожлангани сари дағал нафас эшитила бошлайди. Шу билан бирга ўпкада бирваракайига қуруқ ва нам пуфаксимон ҳириллашлар эшитилади.

Ўчоқли пневманияда баъзан юрак-қон томирлари системасига ҳам таъсир ўтказади. Пульснинг температурага мувофиқ келмаслиги, артериал босимнинг пасайиб кетиши, юракда бўғиқ овоз пайдо бўлади. Агарда касаллик сурункали шаклга ўтадиган бўлса, бу ўпка абсцесси, бронхларнинг кенгайиб кетиши (бронхоэктазия)га олиб келиши мумкин.

Олдини олиш учун вазифалар:

  1. Болаликдан бошлаб организмни чиниқтириб бориш;
  2. Гигиена қоидаларига амал қилиш;
  3. Грипп ва респератор касалликлар билан оғриганда асоратларсиз тўлиқ даволаниш;
  4. Қатъий ётоқ тартибидаги беморларни бу касалликка чалинмасликлари учун доимий равишда назорат қилиш.

Давоси. Оғир ётган беморларни парвариш қилишда уларни дам-бадм икки ёнларига ағдариб қўйиш, бананни ҳар куни артиш, оғиз бўшлиғи гигиенасига амал қилиш, кўпироқ суюқ таомлар билан озиқлантириш керак. Хонани тез-тез шамоллатиб туриш ва тозалаш ҳам энг асосийларидан бири саналади.

Даволаниш жараёнида бронхлар турли эритмалар, антибиотиклар ёрдамида ювилиши ҳам мумкин. Ҳар бир муолажа шифокор томонидан буюрилгандагина ҳамшира томонидан бажарилади. Чунки дори препаратларига нисбатан нафас қисишлари, аллергия аломатлари сезилиши мумкин бу эса бемор аҳволини янада оғирлаштиради. Шуни инобатга олган ҳолда ўчоқли пневмония билан касалланган беморлар шифохонада даволанишлари мақсадга мувофиқ. Уй шароитида ўзбошимчалик билан даволаниш аҳволни янада оғирлаштиради ва танамизда яна бошқа касалликлар ривожланиши учун кенг эшик очиб беради.