Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
фото: интернетдан олинган
Нега инсонда очлик ҳисси пайдо бўлади?

Жуда тўйимли таомларни қабул қилиш учун ошқозон ўз ҳолатидан 40 баробар катталашиши мумкин – муштингиз катталигидан то бошингиз ҳажмигача. Кўпчилик тўйинганлик ҳисси таомнинг қабул қилинганидан кейинги ошқозоннинг кенгайиш рецепторларига боғлиқ деб ҳисоблайди. Гўёки ошқозон тўлади ва у мияга сигнал беради. Аммо, бу сиз ўйлаганчалик содда механизм эмас. Ошқозон ва ичак тизими бошқа муҳимроқ сигналларни юборади.

Иштаҳани эса очлик ва тўқлик гормонлари назорат қилади.

Очликнинг асосий гормони эса грелин ҳисобланади. Бу гармон ошқозон бўшаши ҳисобига ишлаб чиқарилади  ва у қон орқали миянинг унча катта бўлмаган қисмига етиб боради - гипоталамус очлик ҳиссини келтириб чиқаради. Агар диета тутаётган бўлсангиз, грелин гармони ошиб кетади, шунинг учун диетани ушлаб туриш қийин. 

Тўқлик ҳиссини келтириб чиқарадиган гармон эса лептин ҳисобланади, у ёғ ҳужайралари ҳисобига пайдо бўлади. Бу гармон мияга шундай таъсир қиладики, гўё овқат заҳираси ҳали етарли ва ҳозирча керак эмас дегандек. Аммо афсуски, агар сиз диета тутаётган бўлсангиз, лептин ишлаб чиқарилиши пасаяди ва табиийки очлик ҳисси ортади.

Бир неча йиллар олдин олимлар лептин гармонини инъекция орқали танага юбориб, ортиқча вазндан ҳалос бўлиш мумкинлигига ишонишарди. Бу усул ёрдам берди деб ўйлайсизми? Ҳа ёрдам берди, аммо мушакларгагина таъсир ўтказди, холос. Муаммо шундаки,  ортиқча вазнга эга инсонларда кўпинча лептинга чидамлилик пайдо бўлади. Яъни, организм тўғридан-тўғри ишора беради, - «Ёғинг шундоқ ҳам кўп, камроқ егин», лекин мия унинг огоҳлантиришига эътибор бермайди.

Шунга ўхшаш ҳолат диабетнинг  иккинчи турида ҳам юз беради. Агар рацион жуда катта миқдорда шакар ва углеводлардан иборат бўлса,  масалан, спагетти ёки гуруч. Бундай ҳолатда қондаги қанд миқдори доимий кўтарилиб кетиши мумкин. Бунга жавобан эса, ошқозон ости бези  қанд миқдорини меъёрга келтириш учун инсулин ишлаб чиқаради. Лекин ёш болага доим бақирсангиз, бироз вақтдан кейин гап унга таъсир қилмай қолгани каби, вақт ўтиб ҳужайралар ҳам инсулинга таъсирчанликни йўқотади. 

Ошқозон ости бези тўхтовсиз инсулин ишлаб чиқаради, лекин қанд миқдори пасаймайди. Ундан ташқари, инсулин организмни “ёғ йиғиш” режимига ўтказади. Ёғ тўқималарининг фойдасига мушакларни калориялардан маҳрум қилади. Қонда қанчалик шакар кўп бўлса, сиз шунчалик кўп оч қоласиз ва тез чарчайсиз. Охир оқибат бу қандли диабетнинг 2 турини келтириб чиқаради.

Яхши хабар, иштаҳани босувчи бошқа гармонлар ҳам бор, улардан бири пептид (PYY) гармони. Уни лептиндан фарқи ортиқча вазнга эга инсонларда унга нисбатан чидамлиликни чақирмайди. Ёмон хабар эса,  ҳали хануз ушбу гармон асосида оздирувчи дори воситаси яратилмаган. 

 Табиий йўл билан PYY гормонини  ҳеч қандай дориларсиз ошириш мумкин. Агар оқсилли таомларни кўпроқ истеъмол қилсангиз, масалан: балиқ ва тухум маҳсулотлари.  Шунингдек, PYY гормонини овқатни секин истеъмол қилиш орқали. PYY гормонини ишлаб чиқарувчи ҳужайраларни активлаштириш учун таом  ингичка ичакка секин етиб бориши керак. Шунинг учун тинг ҳолатда шошилмасдан овқатланиш керак.  Кўпинча йўл-йўлакай, шошиб овқатланганда семиришга биринчи қадамни қўямиз.

  Махфуза Рўйиддинова       

 Medo.uz барчага саломатлик тилайди!