Қорин дам бўлиши, метеоризм — қориннинг дамланиши ва ичакда газ ҳосил бўлишининг кучайишидир.
Метеоризм қуйидаги ҳолатларда пайдо бўлади:
Агар сизда ҳам метеоризм билан боғлиқ муаммо юзага келса қуйидаги тавсиялар қўл келади.
Зирa
1 стакан қайнатилган сувга бир чимдим зира солиб, 10 дақиқа дамланг, сўнгра сузиб олинг ва истеъмол қилинг. Ушбу чойни овқатдан кейин истеъмол қилиш тавсия этилади. Агар хоҳласангиз, 1 чой қошиқ сут аралаштириб ичишингиз ҳам мумкин.
Сирка
Тахминан 1 ош қошиқ олма сиркасини 1 стакан илиқ сувга аралаштириб, ичиш мумкин.
Фенхель
Оғзингизга бир нечта Фенхель уруғини олиб, чайнаш ёки хоҳласангиз, ундан чой дамлаб истеъмол қилишингиз мумкин.
Долчин
Долчин ўзининг оғриқ қолдирувчи таъсири билан газдан келиб чиқадиган оғриқларни ҳам йўқотади. Ошқозон ва ичакларнинг бўшашишига ёрдам беради. Худди занжабил каби долчинли чойни дамлаб, истеъмол қилишингиз мумкин.