Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Фото: cdnimg.rg.ru
Чақалоқ нега кучанади?

«Яқинда фарзандли бўлдик. Қорни оғримайди, лекин кўп кучанади. Бу нимадан бўлиши мумкин?»

Г.

Саволга шифокор-невропатолог Шахбоз Язданов жавоб берди.

Янги туғилган гўдакларда бўладиган асосий шикоятлардан бири бу «кучаниш» (халқ тили билан айтганда кучаноқ) бўлиб, унинг асосий сабаби боланинг ошқозон-ичак тизимидаги муаммолардир. Юқорида она томонидан айтилган “қорни оғримайди”, деган фикрга қўшилмайман. Чунки айнан оғриқ туфайли болада кучанишлар пайдо бўлади. 

Бу болани она сути билан эмизишда, онанинг парҳез қилмаслиги, қўшимча овқат беришдаги хатоликлар туфайли келиб чиқади. Маслаҳатим, ёш онага шифокор-педиатр кўриги ва маслаҳати зарур.

Агар бола қийналмасдан туғилган бўлса, фикримча, унда неврологик муаммо йўқ. Бироқ ҳар эҳтимолга қарши 1 ойлик бўлгандан кейин болалар невропатологи кўригига ҳам олиб борсангиз бўлади.