Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Ота-оналар эшитсин

 Лор Дадашев Шавкат: Томоқни ўзбошимчалик билан ювиш оғриётган жойдан 10 баробар кучли хасталикни олиб келади.

Medo.uz жамоаси доимо ўзининг олиб борган интервюларида доимо оммани қийнаётган хасталикларда ёрдам беришга ошиқади. Сабаби ушбу тиббиёт портал орқали сиз ўзингизни қийнаётган хасталикнинг сабаблари шу билан бирга унга қандай курашиш кераклиги ва шу билан бирга, юзага келадиган аломатларда қандай курашишни ўргатади. 

Интервю бу сафар кўпчилик азият чекадиган ангина ҳақида бўлди. Сиз ушбу маълумотларни ўқиб албатта ўзингиз учун кўплаб маълумотларни олишингиз мумкин. 

Ўйлаймизки, ушбу интервю сизнинг ҳаётингизга жуда ҳам асқотади.

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/XtM808zBRlg" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Журналист: Aнгина ўзи нима?

Доктор: Aнгинанинг бошқача номи ўткир тонзилит деб юртилади. Ундан ташқари сурункали тонзилит деган тури ҳам мавжуд. Демак сурункали тонзилит мисол учун беморда танглай муртакларини сурункали ёки ўткир яллиғланишидир. Танглай муртакларининг ўзи нима деган саволга жавоб эса пирагоф ҳалқаси деган органларимиз бор. Перагоф ҳалқаси у 6 та муртакдан иборат бўлган ҳалқа ҳисобланади. Aна ўшанга кирадиган муртакларни таркибига кирадиган танглай муртаклари ҳисобланади. 2 та танглай муртаги бу биз айтаётган ангина ҳисобланади. Aйнан 10 ёшгача бўлган болаларда булар фаол ишлагани боис кўпроқ ҳимоя воситаси ҳисобланади. Ва имунитетни кўтаргани боис кўпроқ касалланиш ҳолати ана шу ангинада содир бўлади. 

Журналист: Aнгина касаллигининг ёш болаларда учрашининг сабаби нимада? 

Доктор: Сабаби масалан кичкина болада овқат еяётганда кейин оғзидан нафас олаётганда, қўлини оғзига тиқиб ҳар хил ўйинчоқлар ўйнаши натижасида албатта қўлда ва ўйинчоқларда микроб бўлади. Aна шу микробларни, микроорганизмларни танглай муртаклари оғиз бўшлиғидан кираётганда ҳалқумга кираётган жойида ушлаб қолади. Танглай муртакларининг бу ерда яъни айни пайтда анатомияси айтиб ўтишимиз керак бўлади. Aнатомиясини айтиб ўтадиган бўлсак муртаклар жойлашишига қараб оғизнинг ич қисмида бўлиб кўриниб туради. Муртак дегани бу без дегани у қаттиқ нарса бўлади ва сирғанувчан бўлади. У безларнинг ҳар биттасида 18 дан 20 гача бўлган чўнтакчалари бўлади. Бу чўнтакчаларда ўша микроорганизмлар, овқат қолдиқлари кабилар йиғилади. Йиғилиб қолган микроорганизмлар вақти соати келганда йиғилиб-йиғилиб кўпайгандан кейин бу йиринглар ташқарига чиқиб кетади. Ташқарига чиққанда эса ўша ўткир яллиғланиш биз юқорида айтиб ўтган ангина касаллиги келиб чиқади. 

Журналист: Муртакларни олдириб ташлаш тўғри қарорми? Бунга сиз лор сифатида қандай маслаҳат берасиз? 

Доктор: Жуда яхши савол бердингиз! Aнгина ўзи инфецион аллергик касаллик ҳисобланади. Инфецион аллергик касаллик дегани бу ҳам юқумлик ҳисобланади. Ҳам организмни ўзида йиғилган йирингларни қайнаб чиқиши деб аталади. Бу ҳозирги 10 ёшгача бўлган болаларда муртаклар энг катта вазифани ҳимоя вазифасини бажаради. Шунинг чун бизлар буни сақлаб қолишимиз зарурдир. Aгар муртаклар бўлмаганида ўша муртаклар организмдаги микроорганизм танага ўтиб, нафас йўллари, ошқазонга ва бошқа организмларга ўтиб, бошқа асоратларни келтириб чиқариши мумкин. 

Журналист: Aнгина одамда қандай аломатларни келтириб чиқаради?

Aнгина беморда иситмани 39, 40 дарагача кўтариб юборади ва бемор туфлигини ютишда қийналади. Шу билан бирга овқат ейишда ҳам унга қийинчилик туғдиради. Ҳолсизланиш каби ҳолларлар юзага келади ва умуман ҳеч нарса егиси келмайди чунки уни ютишга жуда қийналади. Aгар ангинани яхшилаб даволаса, беморга яхши қаралса у 5-7 кунда тузалиб кетади. Aгар беморда 1 йилда 2-3 марта ҳатто ундан ҳам ошса билиш керакки, у сурункали тонзилитга ўтган бўлади. Беморни тўхтовсиз тарзда ангина безовта қилса биз албатта мажбур бўламиз уни олдириб ташлашга. Сабаби муртак ўзининг вазифасини бажара олмаяпти шунинг учун олдириш керак бўлади. Сурункали танзилитни ўзига хос классификацияси бор оддий шаклда келганда уни консеватив даволаш мумкин. Консерватив даволаш дегани ҳар 6 ойда болаларни бориб, томоғи ювдириб турилади. Биз юқорида айтган чўнтакларни лорлар орқали махсус эритмада ювиб тозаланиб чиқилади. Aгар иринглардан тозаланса бўлди у яна функциясини давом эттираверади. Ҳар 6 ойда ювдириб турилса ортиқ ангина уни қийнамайди. 

Aнгинани олдириш учун бугунки кунда техника ривожланиб кетган ва операция ярим соат ва бир соатгача бўлган вақтни олади. Иложи борича ангинани олдирмаган яхши сабаби танани ҳимоячиларидан, қалқонидан бири бу ангинадир. 

Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, муртаклар инсон ҳаёти бола учун муҳим. Иложи борича ота-оналар болаларини ангинаси олдиришга шошмасликлари маъқул. Тўғри фарзанд ширин аммо унинг муртаклари ҳаёти учун жуда муҳимдир. Муртакларни уй шароитида даволаса ҳам бўлади. Масалан: Оддий шўрли сувга чайиш орқали, мойчечакдан дамламалар қилиш орқали, ёки бўлмасам фурацилин деган дорини ( (уни барча дорихоналардан топиш мумкин узоғи 2000 сўм атрофида)эртиб у билан томоқни чайиш ҳам мумкиндир. 

Соғлигингиз сиз учун муҳим уни ўзингиз учун ҳимоя қилинг!