Анемия (ёки шунчаки камқонлик)- қонда гемоглабин миқдорининг етишмаслиги тушунилади. Бу оқсил кислородни ҳучайраларга етиб боришини таъминлайди.
Кўп ҳолларда анемия темир моддасининг етишмаслигидан келиб чиқади: шунинг учун кўпинча аёллар касалликдан азият чекади. Ушбу касаллик туғруқ пайтида оғир даврлар ёки қон йўқотиш билан ривожланиши мумкин. Касалликни ўз вақтида қандай белгилар билан ҳисоблаш мумкинлиги хусусида zdarovieinfo.ru сайти тавсия берди.
Агар ҳужайра кислород билан тўйинмаса, улар “энергия” ни иқтисод қилади ва олдингидек фаол ишламайди. Анемияни асосий белгиси: ҳаттоки энг оддий юмушларга ҳам куч етмаслиги.
Бу ҳолат ҳам қонда кислород етишмаслиги билан боғлиқ, бунда организм кислородни ўпка орқали олади. Шунинг учун камқон инсонлар оғир бўлмаган юкламада ҳам чарчаб қолади.
Тананинг узоқ қисмларида (улар терини ва оёқ-қўлларни ўз ичига олади) сезилади. Гемоглобин қонга қизил ранг беради, шунинг учун камқонлик билан нафақат терининг ранги, балки милклар, кўз қовоқларининг ички қисми ва тирноқлари ҳам оқаради.
Анемияни текшириш учун оддий мисол: пастки қовоқни бироз тортинг ва унинг рангига қаранг. Aгар у оч пушти ва сариқ бўлса, сизда анемия мавжудлиги эҳтимоли юқори
Мия кислород етишмаслигига таъсирчандир. Анимия одатда бош айланишини келтириб чиқаради. Баъзан эса хушдан кетиш ҳолатларига ҳам олиб келиши мумкин.
Гемоглабиннинг пастлиги юракни тез ишлашга мажбур қилади, организмда кўпроқ кислород ҳайдаш учун. Одатда бундай ҳолат ўзоқ вақт давомида анемия билан касалланган беморларда учрайди.
Организм энг аввало кислородни керакли органларга хайдайди, охирги ўринларда соч ва терига етиб боради. Шунинг учун тери қурийди, сочлар эса нозик ва синувчан бўлиб қолади. Лаб атрофи эса ёрилиши мумкин.
Мушаклар яхши фаолиятда бўлади, фақатгина кислород билан тўйинган бўлса, Кислород йўқлигида эса, улар бўшашиб қолади ва оғриқ ҳисси пайдо бўлади.