Инсон саломатлиги дунёдаги энг қиммат бойликлардан бири бўлиб, уни асраб-авайлаш ҳар биримиз учун муҳим масала ҳисобланади. Aфсуски, юрак-қон томир касалликлари бугунги кунда жаҳон миқёсидаги етакчи ўлим сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. Шу сабабли хавфни ўз вақтида англаш ва имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш муҳимдир.
Биринчидан, юрак хуружи механизмини кўриб чиқсак. Бу артерия орқали юракка қон оқими сезиларли даражада ёки тўлиқ тўхтатилганда пайдо бўлади. Юрак мушакларининг бир қисми ишлашдан тўхташи учун ҳатто қисқа вақт ҳам етарли. Масалан, миокард инфаркти ривожланиши учун артериянинг 15-30 дақиқа давомида тўлиқ тўсилиши кифоя. Шунинг учун тезроқ ҳаракат қилиш муҳимдир.
Яқинлашиб келаётган юрак хуружининг белгилари эркаклар ва аёлларда фарқ қилади ҳамда кўпинча тананинг турли қисмларида оғриқ сифатида намоён бўлади. Юрак хуружи бор-йўқлигини аниқлашга ёрдам берадиган симптомларнинг умумий белгиси мавжуд. Масалан, аёллар, қариялар ва айниқса, диабетга чалинган беморларнинг кўкрак қафасида оғриқлар кузатилиши мумкин. Шунингдек, аломатлар юрак хуружини эмас, балки гриппни эслатиб юбориши ҳам кузатилади.
Кўкрак, қўллар, орқа, бўйин, чакка соҳаларидаги оғриқ
Бу юрак хуружининг асосий огоҳлантирувчи белгиларидан бири бўлиб, у эркаклар ва аёлларда бир хил частотада содир бўлади. Бемор кўкрак қафасининг марказида босим, сиқилиш ёки нафас етишмаслиги бошланади. Оғриқ бел, қорин, елка, қўллар, бўйин, бошнинг орқа қисми ва ҳатто жағга ҳам тарқалади. Юрак хуружида белнинг юқори қисмидаги оғриқ сиқилиш ёки босим сифатида сезилади ва чап қўл ўнг қўлга қараганда тез-тез увушади.
Чарчоқ (худди касал бўлаётгандек туюлиши)
Маьлум бўлишича, юрак хуружидан тахминан бир ой олдин беморларнинг ярмидан кўпи ўзларини жуда чарчаган ва заиф ҳис қилади. Терлаш, нафас қисилиши, танадаги оғриқлар ва юқумли касалликларга хос бўлган бошқа кўринишлар ҳам пайдо бўлади. Кўпчилик томоқ оғриғи ёки грипп билан бир хил аломатларга дуч келади.
Бош айланиши
Бош айланиши ёки ҳатто беқарорлик ҳисси ҳам юрак хуружининг аломатлари бўлиши мумкин. Бу қон айланишининг ёмонлашиши билан боғлиқ. Қон қуюқлашганда юрак ва мия кислород етишмаслигини бошдан кечиради ва бош айланади.
Кўнгил айниши
Бундан ташқари, хавфли аломатлар орасида кўнгил айниши ҳам мавжуд. Aёлларда бу аломат эркакларникига қараганда икки баравар кўпроқ намоён бўлади.
Ҳаво етишмаслиги
Нафас қисилиши шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилиш учун жиддий сабабдир. Жисмоний фаолият билан шуғулланмаганда ҳам тўсатдан нафас қисилиши ҳушёрликни талаб қилади.
Психологик аҳволнинг ёмонлашуви
Юрак хуружи юз беришидан аввал ваҳима, ҳаддан ташқари ташвишланиш ҳисси ҳам пайдо бўлади. Ўзингиз ёки атрофдагиларда юқоридаги белгилардан бири ёки бир нечтаси намоён бўлса, шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилиш зарур. Aгар бемор касалхонага боришдан ёки шифокорни чақиришдан бош торца, қатьиятли бўлиш ва тезроқ ҳаракат қилиш керак.