Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Юрак саломатлиги учун кунига неча соат ухлаш керак ?

Уйқу инсон ҳаётида энг муҳим омиллардан бири бўлиб, у жисмоний ва руҳий саломатликни мустаҳкамлашда ўзига хос аҳамият касб этади. Ҳаётимизнинг тахминан учдан бир қисмини уйқуга бағишлашимиз бежиз эмас — бу жараён организмнинг қайта тикланиши, куч тўплаши ва умумий фаровонликни таьминлаш учун зарурдир.

Шифокорлар фикрича, уйқу жисмоний ва руҳий саломатликни сақлашда асосий ўрин тутади. Уйқусизлик организмга салбий та’сир кўрсатиб, турли касалликларнинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Баьзида тўрт соатлик уйқу етарли, бошқа ҳолларда эса саккиз соат талаб қилинади, деган қарашлар мавжуд бўлса-да, бу барча учун ҳақиқатга мос келавермайди.

Ҳар бир инсоннинг уйқуга бўлган эҳтиёжи ўзига хос бўлса-да, шифокорлар катталарга соғлом турмуш тарзини сақлаш учун 7-9 соат уйқуни тавсия этадилар. Узлуксиз етарли уйқуга эга бўлмаслик эса жиддий соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин. Шунингдек, шифокор мунтазам уйқу режимини сақлаш ва дам олиш учун қулай шароит яратиш узоқ умр кўриш имкониятини ошириши мумкинлигини таькидлайди.

Мутахассаслар уйқу сифатини ошириш учун ҳар куни бир вақтда уйқуга ётиш, ётишдан бир соат аввал телевизор кўрмаслик ва электрон қурилмалардан фойдаланишни чеклаш, шунингдек, икки соат олдин овқатланмаслик тавсия этилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш ва спиртли ичимликлар, қаҳва каби ичимликларни чеклаш ҳам яхши уйқуга ёрдам беради, дея маслаҳат беради.

Бундан ташқари, табиий материаллардан тикилган чойшаблардан фойдаланиш ҳам яхши уйқу учун муҳим аҳамиятга эга. Пахта, лён ёки ипак каби матолар ҳавони яхши ўтказиб, ётоқда қулай микроиқлим яратади ва аллергик реаксияларни олдини олади.