Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Уйқу сифатини яхшиловчи оддий ва самарали усул

Уйқу сифати инсон саломатлиги ва кунлик фаолиятининг самарадорлигига бевосита таъсир қилади. Шу сабабли, олимлар уйқуни яхшилаш ва организмни дам олдиришнинг турли усулларини ўрганиб келмоқда. Шундай табиий усуллардан бири – лимон ва туз комбинациясидир. Тадқиқотларга кўра, лимон ҳиди асаб тизимини тинчлантириб, уйқу сифатини яхшилайди. Қуйида лимоннинг фойдали хусусиятлари ва уни уйқу олдидан ишлатиш усули ҳақида батафсил маълумот оласиз.

Лимонни бўлакларга кесиб, ликопчага солиш ва устидан озгина туз сепиш керак. Кейин эса уни ёстиқ ёнига қўйиш тавсия этилади.

Лимондан тараладиган ҳид лаванда каби организмга тинчлантирувчи таъсир кўрсатиб, уйқу сифатини яхшилайди. Шунингдек, у нафас йўлларини очишга ёрдам беради, цитрус мевалари эса иммун тизимини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Лимондаги эфир мойлари асаб тизими, бурун шиллиқ пардаси ва бронхиал тизимга ижобий таъсир кўрсатади.

Бундан ташқари, лимон ҳиди нафақат уйқуни яхшилайди, балки кайфиятни кўтаради. У серотонин гормони ишлаб чиқарилишини рағбатлантириб, стресс гормони даражасини камайтиришга ёрдам беради.

Муҳими, эрталаб уйғонгач, ликопчадаги лимонни олиб ташлашни унутмаслик лозим, чунки унинг ҳиди турли ҳашаротларни жалб қилиши мумкин.