Унли маҳсулотлар, асрлар давомида инсониятнинг асосий овқатларидан бири бўлиб, улар осон ҳазм бўлиши ва юқори энергия манбаи сифатида танилган. Аммо сўнгги йилларда соғлом турмуш тарзига қизиқиш ортиб, унли маҳсулотларнинг организмга таъсири ҳақида турли баҳс-мунозаралар юзага келмоқда. Қуйида, унли маҳсулотлардан воз кечганда организмга қандай ўзгаришлар юз бериши мумкинлиги ҳақида сўз юритамиз.
Унли маҳсулотларни чеклаш, организмда ортиқча вазнни камайтиришга, энергия даражасини оширишга ва ичак микрофлорасини яхшилашга ёрдам беради.
Унли маҳсулотларни чеклаш орқали ярим йил давомида соғлом одам 3 кг дан 10 кг гача ортиқча вазндан қутулиши мумкин. Бу ҳолатнинг асосий сабаби глютендир. Глютен, буғдой, арпа ва жавдар каби донлар таркибида мавжуд бўлган оқсилдир. Ичак микрофлораси жиддий шикастланганда ёки ичак шиллиқ қаватининг ўтказувчанлиги бузилганда, глютенга сезувчанлик пайдо бўлиши мумкин.
Ичаклар глютенли маҳсулотларни ҳазм қилишда қийналади, бу эса организмда глютенга қарши реакция кўрсатади. Глютенга сезувчанликни парҳез орқали даволаш мумкин.
Ун маҳсулотларини чеклаш парҳези организмга ижобий таъсир кўрсатади: танадаги шишлар камаяди, вазн тушади ва энергия ортади. Жисмоний фаоллик эса бу жараённи янада самарали қилади.
Глютендан воз кечишнинг асосий фойдалари:
Вазн камайиши ва организм озуқа моддаларига тўйиниши осонлашади.
Жиғилдон қайнаши, чарчоқ, қорин дам бўлиши ва қабзият каби муаммолар камаяди.
Тери кўриниши яхшиланади ва сочлар мустаҳкам бўлади.
Танадаги шишлар камаяди.