Томоқ оғриғи – ҳар биримиз дуч келадиган энг ноқулай ҳолатлардан бири бўлиб, бу аломат нафақат кундалик ҳаёт сифтига, балки умумий саломатликка ҳам таъсир қилади. Бундай пайтда тўғри парҳезга амал қилиш тузалиш жараёнини тезлаштиради, нотўғри танланган маҳсулотлар эса аксинча, оғриқ ва яллиғланишни кучайтириши мумкин. Қуйида томоқ оғриғида истеъмол қилишдан сақланиш тавсия этилган маҳсулотлар ҳақида маълумот берамиз.
Қарсилдоқ газаклар
Чипс, крекер ва шу каби газаклар қaттиқлиги туфайли шамоллашнинг нохуш аломатларини кучайтиради. Уларнинг истеъмолидан тийилиш керак, мумкин бўлмаса, ҳеч бўлмаганда илиқ чойга ботириб олиб истеъмол қилиш тавсия этилади.
Аччиқ маҳсулотлар
Томоқ оғриганда рациондан барча аччиқ соус ва газакларни чиқариб ташлаш лозим, чунки улар оғриқ ва йўтални кучайтиради.
Цитрус мевалар
Улар C витаминига бой ва иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бироқ, кислота туфайли томоқдаги яллиғланишни оширади. Томоқ оғриғи вақтида лимон ва апельсин истеъмолидан тийилиш тавсия этилади.
Қовурилган таомлар
Қовурилган овқатлар, масалан, картошка фри, товуқ ва бошқалар томоқда қўшимча яллиғланишга сабаб бўлади. Шунинг учун касаллик даврида қайнатилган ёки димланган таомларни афзал кўриш керак.