Тиш оғриғи ва милк яллиғланиши кўпчилик дуч келадиган муаммолардан биридир. Айниқса, яқинда даволанган ёки янги чиққан тишларда шиш ва ноқулайлик кузатилиши мумкин. Бу жараён нотўғри даволаш, шикастланиш ёки тиш ва милкнинг турли касалликлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Тиш ва милкдаги яллиғланиш қуйидаги омиллар туфайли юзага келиши мумкин:
• Нотўғри даволаш ёки механик шикастланиш сабабли шиш ва оғриқ пайдо бўлиши;
• Янги тиш чиқиши жараёнида милк шикастланиши;
• Сут ва ақл тишлари ўсиши жараёнида милкнинг шишиши;
• Кариес, қаттиқ маҳсулот истеъмол қилиш ёки тишларни нотўғри ювиш натижасида яллиғланиш юзага келиши.
Тиш оғриғини тўлиқ бартараф этмаса ҳам, қуйидаги усуллар оғриқни енгиллаштиришга ёрдам беради:
• Сода ва тузли эритма билан оғизни чайиш (бир стакан илиқ сувга 0,5 чой қошиқ туз ва сода);
• Сода эритмасидан (бир стакан сувга 2 ош қошиқ сода) антисептик сифатида фойдаланиш;
• Шишган милкни прополисли эритма билан чайиш;
• Мойчечак, шалфей ёки эман пўстлоғидан дамлама тайёрлаб, унга оғизни чайиш (бу усул яллиғланишни камайтиради);
• Милк шишган бўлса, уни бармоқлар билан енгил уқалаш, прополис спиртли эритмаси билан компресс қилиш ёки муз қўйиш;
• Агар яллиғланиш кариес туфайли юзага келган бўлса, майдаланган саримсоқ ёки пиёздан оғриётган жойга компресс қилиш.
Нима қилиш мумкин эмас?
Яллиғланган соҳани иситиш мумкин эмас, чунки иссиқлик йиринг ҳосил бўлишини тезлаштиради ва оғриқни кучайтиради. Агар шиш ёки оғриқ кучайиб борса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.