Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Совуқ ҳавонинг саломатлик учун фойдали бўлган хусусиятлари

Совуқ ҳаво кўплаб кишилар учун ноқулайлик туғдирса-да, аслида у организм учун жуда кўп фойдали жиҳатларга эга. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, совуқ ҳаво нафақат саломатликни мустаҳкамлаш, балки умумий ҳаёт сифатини яхшилашга ҳам ёрдам беради. Қуйида совуқ ҳавонинг инсон организмига ижобий таьсири ҳақида батафсил маьлумот оласиз.

Терини ёшартиради

Совуқ терининг микросиркуляциясини яхшилаб, унинг тонусда ва таранг бўлишини таьминлайди. Унинг таьсирида шишлар, ажин ва кўз остидаги ҳалқалар камайиши, тери ранги эса яхшиланиши мумкин. Натижада тери соғлом, эластик ва тиниқ кўрина бошлайди. Қолаверса, совуқ ҳарорат терининг эрта қаришининг олдини олади. Криомуолажа — совуқ билан даволашдан кўзланган мақсад ҳам қон айланишини яхшилаб, ҳужайралараро моддалар алмашинувини фаоллаштириш, натижада ажинларни бартараф этишдан иборат.

Моддалар алмашинувини яхшилайди

Совуқ ҳароратда метаболизм жараёни жадаллашади. Қолаверса, совуқдан қалтираганда ёғларни эритиш хусусиятига эга бўлган ирисин гормони ишлаб чиқарилади. Маьлумотларга кўра, 15 дақиқа совуқда бўлиш ва титраш тўлиқ машғулот билан шуғулланиш ўрнини босади.

Оғриқ қолдиради

Совуқ яллиғланишга қарши ва оғриқсизлантирувчи таьсир кўрсатади. Унинг қисқа муддатли таьсири оғриқ рецепторларини блоклаб, шишларни камайтиради. Шунга қарамай, совуқ ҳавода қон томирлар қуришни бошлайди, бу эса нерв толаларининг сезувчанлигини камайтиради. Шу сабаб ҳам совуқда ҳатто сурункали мигрендаги бош оғриғи ҳам камайиши мумкин.

Иммунитетни мустаҳкамлайди

Қанчалик ғалати туюлмасин, совуқ ҳаво иммунитетни мустаҳкамлаб, кўплаб вирусли инфексион касалликларнинг олдини олади. Совуқ ҳавода мунтазам равишда вақт ўтказадиганлар бошқаларга нисбатан кам касал бўлади.

Уйқусизликка даво бўлади ва уйқу сифатини яхшилайди

Қишда уйқу сифати сезиларли даражада яхшиланади: совуқ ҳаво мияни кислород билан таьминлаб, тўйиб ва тиниқиб ухлашга ҳисса қўшади. Мутахассисларнинг фикрича, Селсий шкаласи бўйича тахминан 16-19 даража илиқлик уйқу учун энг аьло ҳарорат ҳисобланади. Ҳароратнинг ундан юқорироқ бўлиши уйқу сифатининг бузилишига олиб келади.