Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Совуқ ҳавода бош кийимсиз юриш қандай оқибатларга олиб келади?

Совуқ ҳавода бош кийимсиз юриш кўплаб одамлар учун оддий ҳолатдек туюлиши мумкин, аммо аслида бу жуда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Бош кийими нафақат совуқдан ҳимоя қилади, балки тана ҳароратини мувозанатда сақлашга ёрдам беради. Шунинг учун, айниқса қиш фаслида, бош кийими кийиш – соғлиғимизни асрашнинг энг оддий, аммо муҳим йўлидир.

Aгар илиқ ва об-ҳавога мос кийинсангиз ҳам, бошингизда қалпоқ бўлмаса, тана тезда музлайди. Паст ҳарорат таьсири турли касалликларни, масалан, юрак-қон томир тизими касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Салқин ҳавода биринчи навбатда қулоқлар зарар кўради. Ҳатто сочлар ҳам уларни совуқдан ва шамолдан ҳимоя қила олмайди. Натижада оғриқ пайдо бўлади, айниқса совуқдан илиқ хонага кирганда.

Шунингдек, қулоқлар совиши ва томирларнинг спазми туфайли эшитиш нерви бузилиши мумкинлиги ҳақида фикрлар мавжуд — бу эса эшитиш пасайишига олиб келиши мумкин. Aммо Георгий Каевицернинг таькидлашича, ташқи ҳарорат туфайли эшитиш нервининг зарарланиши жуда кам учрайдиган ҳодиса. У терида етарлича чуқур жойлашган бўлиб, назарий жиҳатдан фақат узоқ муддатли совуқдан зарарланади. Совуқ ҳавода қисқа вақт давомида ташқарида бўлиш нервга ҳеч қандай таьсир кўрсатмайди.

Aгар инсонда сурункали касалликлар, масалан, тонзиллит, ларингит, ринатит, синузит бўлса, бош совқотиши симптомларни кучайтириши мумкин. Бундан ташқари, яллиғланиш бошқа органларга ҳам тарқалиб кетади.

Нафас олиш тизими касалликлари биринчи навбатда вируслар, бактериялар ва жуда кам ҳолларда замбуруғлар туфайли юзага келади.

Совуқда умумий қаршилик, яьни организмнинг чидамлилиги пасаяди. Бу эса иммун тизими фаолиятининг сусайишига олиб келади. Бундан ташқари, паст ҳарорат иммун тизими ҳужайраларининг фаолиятини ва шиллиқ пардалардаги бошқа ҳимоя механизмларини сусайтиради. Бу эса ринит, отит, фронтит, ангина каби касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади. Камдан-кам ҳолларда, совуқдан бош оғриғи ёки сурункали касалликларнинг кучайиши, масалан, астма, тарқалган склероз каби ҳолатлар юзага келиши мумкин.

Қайси симптомлар кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш керак?

Aгар гипотермия белгилари кузатилса, тез ёрдам чақириш керак:

титроқ;

нутқнинг ўзгариши;

нафас олиш ва юрак уришининг секинлашиши;

ноаниқлик, ёмон координация;

ухлаш хоҳиши;

онгнинг чалғиши ёки йўқолиши.

Кўп ҳолларда жабрланган киши соғлиғи хавф остида эканини англамайди, чунки симптомлар аста-секин ривожланади. Шунинг учун биринчи симптом — кучли титроқ пайдо бўлса, иссиқ жойга ўтишга ёки қалинроқ кийинишга ҳаракат қилинг.

Aгар бош кийимсиз юришдан сўнг, совуқ уриши ёки қуйидаги симптомлар юзага келса, терапевтга мурожаат қилиш лозим. 

умумий заифлик;

тана ҳароратининг кўтарилиши;

титроқ;

бош оғриғи ёки пулсацияси;

бурун оқиши;

томоқ оғриғи;

йўтал;

қулоқда оғриқ ёки пулсация;

қулоқ атрофидаги шишиш ва қизариш.

Бошнинг совуқдан зарарланиши сочларга ҳам таьсир кўрсатиши мумкин. Совуқ ҳаво қон томирларини торайтиради, бу эса соч фолликулаларини озиқлантирувчи томирларининг қон таьминотини пасайтиради. Натижада керакли озиқ моддаларнинг етишмаслиги юзага келиши мумкин, бу эса соч зарарланишига олиб келади. Шунингдек, бош кийими ултрабинафша нурларининг зарарли таьсиридан ҳимоя қилишга ёрдам беради.