Соч тўкилиши муаммоси, айниқса, куз-қиш даврида, ҳаво совиб, бош териси ва соч фолликулаларини қуритиб, сочларни мўртлаштирадиган ва соч тўкилишини кучайтирадиган пайтда долзарб бўлиб қолади. Иссиқ мавсум, аксинча, нам ҳаво туфайли сочларни янада мослашувчан ва қалин қилади. Бироқ ҳатто совуқ ҳавода ҳам сочларингизни жозибали кўринишда сақлашга ёрдам берадиган баьзи лайфҳаклар мавжуд.
Стрессни камайтиринг
Стресс ташқи кўринишга тез таьсир қилади: ҳозир ойнада мукаммал силлиқ юзни кўрасиз ва бир неча ойдан кейин унда ажинлар пайдо бўлади. Бу сочларга ҳам таьсир қилади, чунки доимий ташвиш соч тўкилишига олиб келади.
Бош кийим кийишни унутманг
Сочингизни сержило ҳолда сақламоқчи бўлсангиз бош кийим кийишни унутманг Aйниқса, бу совуқ кунларда нозик ва мўрт бўлиб қоладиган сочлар учун алоҳида аҳамиятга эга. Шунинг учун совуқ ҳавода замонавий бош кийим вариантини кўриб чиқишни тавсия қиламиз.
Соғлигингизни кузатиб боринг
Сочларимизнинг кўриниши нафақат биз яшаётган иқлимнинг, балки ички соғлиғимизнинг ҳам аксидир. Мисол учун, Д витамини, магний ва темир сочларимизнинг гўзаллиги ва қалинлигига ижобий таьсир кўрсатади. Aфсуски, кўплаб шаҳар аҳолиси ушбу элементларнинг етишмаслигидан азият чекади.
Ҳаво намлагичдан фойдаланинг
Ҳозирда замонавий гаджетлар ёрдамида уйда ҳар қандай зарур шароитларни яратиш мумкин. Шунинг учун сочингиз қуруқ ва мўрт бўлса, ҳавони намлашдан бошланг.