Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Сочлар жозибадор бўлиши учун нималар истеъмол қилиш керак?

Сочлар нафақат ташқи кўринишимиз, балки соғлигимиздан ҳам дарак беради. Уларнинг жозибадор ва соғлом бўлиши кўп жиҳатдан истеъмол қиладиган озиқ-овқатимизга боғлиқ. Рационга фойдали маҳсулотларни киритиб, сочларингизнинг ҳолатини яхшилашингиз ва уларга табиий гўзаллик бахш этишингиз мумкин. Ҳозир шу маҳсулотларни кўриб чиқамиз.

Банан

Бананларда В гуруҳи витаминлари, жумладан В7 — биотин ҳам мавжуд. Улар кайфиятни кўтаради ва истеъмол қилиш учун жуда ёқимли. Бананни шу ҳолича истеъмол қилиш мумкин ёки смузи тайёрлаш мумкин.

Жигар

Кўпчилик бу маҳсулотни хуш кўрмайди, лекин аёлларда темир етишмовчилиги кўп кузатилади. Айнан шу сабабли сочлар тўкилиши ёки нурсиз бўлиши мумкин. Жигар эса осон ҳазм бўладиган темир манбаидир. Агар сизга мол жигари таъми ёқмаса, тўвуқ жигарини татиб кўринг: у тез тайёр бўлади. Уни сувда пиширилган гречка билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади. Шунда организм учун темирнинг катта миқдори кафолатланади. Айтганча, жигарда оқсил ҳам кўп, бу эса сочлар учун зарурий қурилиш материали ҳисобланади.

Тухум

Тухумнинг таркибида оқсил ва ёғларнинг оптимал миқдори мавжуд. Бу эса тухумни соғлом рационнинг муҳим қисмига айлантиради. Бундан ташқари, тухум таркибида А, D, Е, В гуруҳи витаминлари мавжуд.

Қовоқ уруғи ва кунжут

Ҳар иккала маҳсулот таркибида цинк бор. Бу микроэлемент соч тўкилмаслиги учун зарур. Цинкнинг етишмовчилиги ҳатто сочлар тўкилишга олиб келиши мумкин. Қовоқ уруғини ўзида ёки салатлар, крем-шўрваларга қўшиб истеъмол қилиш мумкин. Кунжутни эса товуққа зиравор сифатида қўшиш мумкин. У янада тотли бўлиши учун қуруқ товада 2-3 дақиқа қовуриб олинг.