Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Шамоллаш даврида овоз бўғилиб қолса, нима қилиш керак ?

Томоқ бўғилиши ва овознинг хириллаб чиқиши кўпчилик учун кенг тарқалган муаммо ҳисобланади. Бу ҳолат нафақат совуқ мавсумда, балки иссиқ ва нам шароитларда ҳам юзага келиши мумкин. Томоқ оғриши, бўғилиш ёки овознинг йўқолиши кўплаб сабабларга боғлиқ, жумладан вирусли инфексиялар, нотўғри овоз ишлатиш, стресс ёки ҳатто ёмон иқлим шароитлари. Ушбу муаммолар, агар тезда даволанмаса, жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Қуйида томоқ бўғилишининг сабаблари ва уни бартараф этиш усулларини кўриб чиқамиз.

Овознинг хириллаб чиқиши ёки умуман йўқолиб қолиши организмнинг кучли совуқ қотганидандир. Бу ҳолат нафақат куз ва қиш фаслларида, балки иссиқ мавсумда ҳам кузатилади. Ёз фаслида инсонлар бехосдан кондиционер ёки елвизак бор жойда ортиқча вақт қолиб кетади ёки муздек деворга суяниб ўтиради, натижада шамоллаш юзага келади.

Яхна ичимликлар ва музқаймоқ истеьмол қилишнинг томоқ бўғилишига таьсири бор. Овознинг хириллаб чиқишига вирусли инфексиялар ҳам сабабчидир. Бундай вазиятда ҳарорат кўтарилади, инсон ўзини ҳолсиз ҳис қилади ва йўталади.

Ун пайчаларининг зўриқиши туфайли ҳам томоқ бўғилиши мумкин. Узоқ монологлар, қўшиқ айтиш, баланд овозда бақиришлар томоқни бўғади. Шунингдек, психологик муаммолар, стресс ва қўрқув ҳам нутққа таьсир қилади.

Томоқдаги хириллашни қандай бартараф этиш мумкин?

Томоқ оғриб, бўғилса ва товуш ўзгарса, ҳолсизлик кузатилса тиббий муассасага мурожаат қилиш зарур. Шифокор текширув ўтказгач, керакли даво муолажаларини буюради. Дори-дармонларни мустақил равишда танлаш ва қабул қилиш мумкин эмас. Истисно ҳолатда томоқни юмшатувчи ва оғриқни енгиллаштирувчи пастилкаларни шимиш мумкин. Бемор фақатгина зарурат юзасидан гапириши, ун пайчаларини зўриқтирмаслик учун имкон борича қисқа иборалар билан сўзлашиши лозим.

Томоқни иссиқ тутиш — шарф билан ўраш, илиқ ичимликлар ичиш ҳам ижобий таьсир кўрсатади. Истеьмол қилинадиган таом ва суюқлик қайноқ бўлмаслиги муҳим, чунки ўта иссиқ ҳарорат томоқ шиллиқ пардасини янада кўпроқ безовта қилади. Бундан ташқари, хонани тез-тез шамоллатиш, ҳаво намлантиргичдан фойдаланиш ҳам беморнинг аҳволини енгиллаштиради.

Томоқ бўғилганда халқ табобатига мурожаат қилиш мумкин: доривор ўсимликлардан тайёрланган дамламалар, сода, туз ва сув аралашмаси ҳам томоқ оғриғини камайтиради.

Шунингдек, ингаляциялар ҳам ижобий натижа беради. Шифокор томонидан буюрилган турли доривор ўтлар ва эфир мойлари, махсус воситалар билан небулайзерда ингаляция қилинади.

Овоз пасайганда ёки йўқолганда нималар қилиш мумкин эмас?

Спиртли ичимликлар ичиш ёки чекиш;

Томоқ оғриғини асал билан даволаш;

Спирт ёрдамида томоқни қиздириш.

Aгар овозингиз хириллаб қолганда бўлса, унда биринчи навбатда қуйидагиларга амал қилиш керак бўлади:

Иложи борича кўпроқ илиқ суюқлик ичинг — чой, сариёғли сут, компот, булён;

Ун пайчаларингизга дам беринг — нафақат баланд овозда, балки пичирлаб ҳам сўзлашманг;

Кунига икки-уч марта илиқ шўр сув билан томоғингизни чайинг;

Хонадаги намликнинг оптимал даражасига эьтибор беринг — қуруқ ҳаво овоз пайчаларининг душмани ҳисобланади.