Селдерей энг фойдали кўкатлардан бири ҳисобланади. Селдерейнинг инсон саломатлигига ижобий таьсири илмий жиҳатдан тасдиқланган. Ҳйгиениc Энгинееринг анд Десигн журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, селдерей инсон саломатлигини яхшилашда ўрни катта, мазкур кўкат айниқса жигар фаолиятини сезиларли даражада яхшилайди. Уни шарбат шаклида ичиш танага ҳам ижобий, ҳам салбий таьсир кўрсатиши мумкин. Селдерей гўзаллик, ёшлик ва саломатлик эликсири деб ҳам аталади. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин? Қуйида машҳур кўкатнинг ижобий ва салбий таьсирлари ҳақида батафсил кўриб чиқамиз.
Селдерей шарбатининг фойдали хусусиятлари
• Селдерей таркибида A, К ва C витаминлари, калсий, магний ва калий каби фойдали минераллар мавжуд. Улар танани муҳим озиқ моддалар билан таьминлайди.
• Кўкат таркибидаги витамин C иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради, вируслар ва инфексияларга қарши курашда фаол иштирок этади.
• Селдерей шарбати иссиқ кунларда организмни сув билан тўйинтиришда ва гидратланишда ёрдам беради.
• Селдерей таркибидаги антиоксидантлар яллиғланишни камайтиришга ва терининг умумий ҳолатини яхшилашга ёрдам беради. Шуниси муҳимки, селдерейни меьёрдан ортиқ истеьмол қилиш акс таьсир кўрсатиши мумкин. Селдерей терининг қуёш нурига сезгирлигини ошириб юбориши мумкин.
• Қон босимини тартибга солиш ҳамда гипертонияда селдерей шарбати фойда беради.
Селдерей шарбатининг хавфли хусусиятлари
• Селдерей таркибидаги натрий организм юрак фаолиятига салбий таьсир кўрсатади.
• Мазкур кўкат жиддий аллергик реаксиялар — қичишиш, тери тошмалари, шишларни келтириб чиқариши мумкин.
• Селдерейни меьёрдан ошиқ истеьмол қилиш диареяни келтириб чиқариш эҳтимоли юқори.
• Турли дори-дармонлар қабул қилишда селдерей истеьмолини чеклаш лозим.
• Ҳомиладорликнинг илк уч ойида селдерей шарбатини ичиш мумкин эмас, чунки у бачадон мушакларига қон қуйилиши ва уни қисқаришига олиб келиши мумкин.
Умумий хулоса қилганда селдерей фойдали витамин ва минералларга бой кўкатдир, фақат уни меьёрда истеьмол қилиш ҳамда соф селдерей шарбатини ичишда мутахассис билан маслаҳатлашиш талаб этилади.