Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Қон босимини меьёрда ушлашга ёрдам берадиган моддалар

Кўпинча  шаҳар аҳолиси турли касалликлардан, айниқса юрак ва қон томир касалликларидан азият чекишади. Бунга ҳаракациз турмуш тарзи, стресс ва нотўғри овқатланиш сабаб бўлади. Қон босими ҳам кўплаб одамлар дуч келадиган муаммо, бу ҳам юрак касалликлари билан боғлиқ.  

Ливанлик олимлар гуруҳи кенг қамровли тадқиқотлар ўтказиб, оддий моддалар инсон организмига қандай таьсир қилишини ўрганди. Олимлар Д витамини фойдали эканини ҳар доим билган, бироқ узоқ вақт давомида унинг артериялар саломатлиги билан боғлиқлигини аниқлаш қийин бўлган. Семизликдан азият чекаётган 200 нафар бемор устида ўтказилган текширувлардан сўнг, бу модда ҳаттоки бундай одамларга ҳам нормал қон босимини сақлаб туришга ёрдам бергани аниқланди. Шу билан бирга, шифокорлар “қуёш витамини”нинг кунлик нормасини қўшимчаларсиз ҳам олиш мумкинлигини та’кидлайди. Бунинг учун пишлоқ, творог, сариёғ, балиқ ва денгиз маҳсулотларини кунлик рационга киритиш кифоя. Aгар бу маҳсулотлар доимий равишда дастурхонингизда бўлса, нормал қон босимини сақлаш унчалик қийин бўлмайди.