Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Қон босими тез-тез ошадиган инсонлар нималардан воз кечиши керак?

Қон босими замонавий жамиятда кенг тарқалган муаммолардан бири бўлиб, кўпчилик ушбу ҳолатни одатий деб қабул қилади. Бироқ, юқори қон босими нафақат ноқулайлик туғдиради, балки юрак-қон томир тизимига жиддий зарар етказиши, ҳатто ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин. Aфсуски, кундалик ҳаётимиздаги баъзи одатлар бу муаммонинг янада кучайишига сабаб бўлади. Aйниқса, нотўғри овқатланиш ва сурункали стресс каби омиллар қон босимини бошқариш қийинлашишига олиб келади. Шундай экан, қон босимини назорат қилиш ва соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш учун тўғри одатларни ўзлаштириш муҳимдир.

Қон босими тез-тез ошадиган инсонлар ўз саломатликларини яхшилаш учун энг аввало натрий ва тўйинган ёғларга бой овқатлар ҳамда юқори даражада қайта ишланган маҳсулотларни истеьмол қилишни камайтиришлари лозим.

Қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари, масалан, чипслар, крекерлар, турли ширинликлар, қадоқланган пишириқлар ва газли ичимликлар таркибида кўплаб натрий, шакар, тўйинган ёғлар ва консервантлар мавжуд. Бу моддалар маҳсулотларнинг сақлаш муддатини узайтирса-да, уларнинг соғлиқ учун салбий таьсири бор.

Тиббиёт фанлари доктори Девид Л. Кац шундай дейди:

“Aлбатта, барча қайта ишланган маҳсулотлар зарарли эмас. Лекин ўта юқори даражада қайта ишланган таомларда уй шароитида кам ишлатиладиган масаллиқлар, жумладан, таьм берувчилар, ранг берувчилар, ароматизаторлар ва эмулгаторлар мавжуд. Бу моддалар узоқ муддатли ва кўп миқдорда истеьмол қилинганида зарарли таъсир кўрсатиши мумкин”.

Замонавий тадқиқотлар қайта ишланган озиқ-овқатлар ва юқори қон босими ўртасидаги боғлиқликни исботлаган. Шу сабабли, қуйидаги соғлом одатларни шакллантириш қон босимини яхшилашга ёрдам беради:

• Уйда тайёрланган овқатларни истеьмол қилиш – табиий ва назорат остидаги таркибий қисмлар;

• Жисмоний фаол бўлиш – юрак фаолиятини яхшилаш ва стрессни камайтириш;

• Декомпресия – стрессни бошқариш техникаларини қўллаш.

Тадқиқотларга кўра, сурункали стрессни бошдан кечираётган одамларда қон босими ошиши ҳолатлари 60 фоизга кўпроқ учрайди. Шунинг учун стрессни камайтиришга қаратилган чоралар ҳам муҳим ўрин тутади.