Иммун тизими организмнинг ҳимоя механизми бўлиб, турли инфексиялар ва касалликлар билан курашишда муҳим рол ўйнайди. Ушбу тизимнинг самарали ишлаши учун турли витаминлар зарур бўлиб, улар орасида C, Д, Е, A, В6 ва В12 витаминлари алоҳида аҳамиятга эга. Ҳар бир витамин ўзига хос хусусиятлари орқали иммунитетни мустаҳкамлашда ва организмни соғлом сақлашда муҳим ўрин тутади.
В6 витамини
В6 витаминини оғир касал инсонга қўшимча даьво сифатида буюриш беморнинг ҳолатини ва иммунитет тизимини яхшилаши исботланган. Тадқиқотларга кўра, В6 витамини қўшимчаларини кунига 50 мг ёки 100 мг қабул қилиш оғир касал бўлган одамларда иммунитетни кучайтириши мумкин. У иммунитет ҳужайралари ва антитаначаларни ишлаб чиқаришда иштирок этади ва инфексияга қарши курашишда ҳосил бўладиган биокимёвий реаксияларни қўллаб-қувватлайди. В6 витамини балиқ, ёнғоқлар ва дуккаклилар, масалан, нўхат ва ловия таркибида мавжуд.
В12 витамини
Ушбу витаминдан иммунитет реаксияларини мувозанатда ушлаш учун фойдаланиш мумкин, чунки у айнан вирусли инфексияларга қарши курашишга ёрдам беради. В12 витамини ҳам ДНК синтезини, эритроцитларни ишлаб чиқаришни ва асаб тизимининг саломатлигини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, В12 витамини лейкоцитларни ҳам ишлаб чиқаришга ёрдам беради. В12 витамини жигар, балиқ ва сут маҳсулотларида учрайди.
C витамини
2023-йилда Cуреус илмий журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, C витамини иммунитет тизими учун энг муҳим микроелемент ҳисобланади. Бу оқ қон таначалари, хусусан, инфексияларга қарши курашда ёрдам берадиган фагоцитлар ва лимфоцитлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлайдиган муҳим антиоксидантдир. Шунингдек, у патогенлардан ҳимоя қилувчи тери тўқималарини мустаҳкамлайди. C витамини cитрус меваларида, масалан, апелсин ва лимонда, шунингдек, қулупнай, киви, брокколи ва қизил қалампир каби сабзавотларда мавжуд.
Д витамини
Бу витамин оқ қон ҳужайраларининг икки тури: моноцитлар ва макрофагларнинг патогенларга қарши курашиш қобилиятини оширишда муҳим рол ўйнайди. Д витамини етишмовчилиги туфайли инфексияларга чалиниш сони ошади, чунки у иммунитетни тартибга солишга ёрдам беради. Д витамини, айниқса, қишда қуёш нури кам бўлган вақтда шамоллаш ва грипп каби инфексиялар хавфини камайтиради. Д витамини ёғли балиқларда, масалан, лосос ва сардина, шунингдек, тухум учрайди.
Е витамини
Ушбу кучли антиоксидант эркин радикалларни зарарсизлантиришга ёрдам беради ва иммунитет ҳужайраларини оксидланишдан ҳимоя қилади. Е витамини иммун ҳужайраларининг нормал ишлаши учун муҳимдир. У инфексияланган ёки зарарланган ҳужайраларни аниқлаш ва йўқ қилиш учун жавоб берадиган ҳужайраларининг функсиясини яхшилайди. Е витамини ёнғоқлар, зайтун мойи, кунгабоқар мойи ва яшил баргли сабзавотларда мавжуд.
A витамини
Мазкур витамин кўриш қобилиятини яхшилаш билан бирга иммун тизимини мустаҳкамлашда иштирок этади. A витамини тананинг инфексияларга қарши ҳимоя қисми бўлган нафас олиш, овқат ҳазм қилиш шиллиқ пардаларининг мустаҳкам бўлишига ёрдам беради. Шунингдек, у лейкоцитларни ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. A витамини жигар, сут маҳсулотлари, яшил ва сариқ сабзавотлар, масалан, исмалоқ, брокколи, сабзи ва қовоқда учрайди.