Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Қайси маҳсулотларни кундалик рациондан олиб ташлаш керак?

Замонавий ҳаёт шароитида тез тайёрланадиган ва узоқ сақланадиган маҳсулотлар кундалик рационимизнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Бироқ уларнинг кўпчилиги инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Нотўғри овқатланиш юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет ва ҳатто саратон каби оғир хасталикларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, истеъмол қилинаётган маҳсулотларнинг таркибини билиш ва уларнинг соғлиққа таъсирини тушуниш жуда муҳимдир. Қуйида организм учун зарарли бўлиши мумкин бўлган баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида маълумот берилади.

Қаҳва

Латте, капуччино, фрапуччино ва бошқа қаҳвалар қанчалик мазали бўлса, яхшиси, улардан узоқроқ туриш керак. Аслида улар бир стакан қаҳва эмас, ҳақиқий калория ҳисобланади. Бундан ташқари, таъм учун қўшиладиган шакарли сироплар таркиби туфайли кўпинча хавфли касалликлар, шу жумладан, қандли диабет ва саратоннинг айрим турлари ривожланиши мумкин.

Қадоқланган шарбат ва тайёр смузилар

Қадоқланган мевали шарбатни мунтазам ичиш юрак хасталиклари хавфини икки маротаба оширади. Бу каби шарбатлар таркибида қанд миқдори кўп бўлиб, клетчаткага эмас, глюкоза миқдорини меъёрлаштиришга ёрдам беради. Смузиларда эса соғлиқ учун зарарли бўлган сунъий қўшимча моддалар мавжуд.

Ёғсиз сут маҳсулотлари

50 ёшдан кейин тана учун энг кераклиси — кальцийдир. Кальцийни эса сут маҳсулотларидан олиш энг яхши усул ҳисобланади. Аммо кальций ёғсиз ва D витаминисиз сўрилмайди. Бу сут ва ундан тайёрланган маҳсулотларда кузатилади. Шунинг учун сут маҳсулотларини қабул қилишда эътиборли бўлиш лозим.

Батон ва оқ нонлар

Афсуски, соғлом ҳатто фойдали кўринадиган батон ва оқ нонлар шакарнинг бир қисмига айланиб, қонда қанд миқдорининг ошишига олиб келади. Бу орқали организмда қандли диабет хавфи ошади.

Қайта ишланган гўшт маҳсулотлари

Колбаса маҳсулотлари қанча кам истеъмол қилинса, шунча яхши. Ушбу маҳсулотлар расмий равишда канцероген моддалар сифатида тан олингани билан бир қаторда, ичак саратон хавфини ҳам сезиларли даражада оширади. Уларнинг таркибида натрий ва трансёғлар кўп бўлиб, буларнинг ҳаммаси юрак, қон томирлари ва овқат ҳазм қилиш тизими аъзолари саломатлиги учун хавфлидир.