Терининг саломатлиги ва гўзаллиги ҳар бир инсон учун муҳим аҳамиятга эга. Aммо, ҳар кунги ҳаёт тарзи ва овқатланиш одатларимиз бу гўзалликни сақлашга тўсқинлик қилиши мумкин. Ярим тайёр маҳсулотлар, шакар, тез овқатланиш ва спиртли ичимликлар терининг ҳолатига салбий таьсир кўрсатиши, унинг тез қариши ва ажинлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Ярим тайёр маҳсулотлар ҳамда шакар соғлом ва чиройли терининг асосий душманидир. Мутахассислар терининг саломатлиги ва кўриниши кўп жиҳатдан овқатланишга боғлиқлигини таъкидлашади. Шакар ва оқсилларнинг бирлашиш коллагеннинг қотиб қолиши— гликацияга олиб келади. Ушбу жараён туфайли ажинлар пайдо бўлиш жараёни тезлашади. Бироқ, шакарни истеъмолдан бутунлай чиқариб ташлашнинг ҳожати йўқ. Лекин унинг истеъмолини иложи борича камайтириш керак. Худди шу сабабга кўра, мутахассислар овқатланишда углеводлар миқдорини камайтиришни тавсия қилди. Шунингдек, тез овқатланиш, газак ва спиртли ичимликлар тери саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Спиртли ичимликлар тананинг сувсизланишига олиб келади, шунинг учун юзда майда капиллярлар кенгаяди ва кичик ажинлар пайдо бўлади. Мутахассислар семизликка мойил бўлган инсонларга соат 19:00 дан кейин мева истеъмол қилмасликни маслаҳат беради, чунки улардаги фруктоза танадан сувни тортиб олади. Мевага муқобил равишда антиоксидантларга бой резаворлар — малина, смородина ва клюквани истеьмол қилиш тавсия этилади.