Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Қайси маҳсулотлар чарчоқни келтириб чиқаради ?

Кундалик овқатланишимизда танамизни қувватлантирадиган ва энергия берадиган маҳсулотлар муҳим рол ўйнайди. Бироқ, баъзи озиқ-овқатлар чарчоқни келтириб чиқариши мумкин. Бу маҳсулотлар кўпинча юқори миқдордаги шакар, углеводлар ёки ёғлар билан бойитилган бўлиб, улар қисқа вақт ичида энергия бера олади, аммо кейинчалик танада қисқа вақт ичида чарчоқ ҳисси ва уйқучанликни келтириб чиқаради. Шундай қилиб, кун давомида юқори энергия даражасини сақлаш учун баъзи маҳсулотларни чеклаш ёки уларни тўғри ва мувозанатли истеъмол қилиш жуда муҳимдир.

Банан

Банан (ботаника нуқтаи назардан, банан резавор мевадир) калийга бой бўлиб, мелатонин ишлаб чиқарилишида иштирок этади. Банандаги гамма аминоёғ кислотаси асаб тизимини тинчлантиради. Aгар банан эрталаб истеьмол қилинса, кечқурун уйқучанлик ва ҳолсизлик пайдо бўлиши мумкин.

Курка гўшти

Курка гўшти парҳезбоп ҳисобланади. Ундаги триптофан моддаси, сули ёрмаси каби, уйқучанликни келтириб чиқаради.

Бодом

Бодомда магний мавжуд бўлиб, у тинчлантирувчи таьсир кўрсатади ва уйқуни келтиради. Aммо бодом ёғли бўлгани сабабли, ортиқча истеьмол қилишдан сақланиш лозим.

Рафинадланган углеводлар

Ширинликлар, оқ гуруч, макарон ва нон маҳсулотлари энергияни тез сарфланишига сабаб бўлиб, вазн ортиши билан бирга қондаги шакар миқдорини қисқа вақтда ошириб, инсулин даражасини камайтиради ва уйқучанликни келтириб чиқаради.

Қуритилган қора олхўри

Олхўри меваси В6 витамини манбаи бўлиб, мелатонин биосинтезини кучайтириб, уйқучанликни келтириб чиқаради.

Киви

Кивида танани тинчлантирувчи C витамини ва каротеноидлар мавжуд. Кечки овқатдан сўнг киви ейиш уйқу сифатини яхшилайди.

Сули ёрмаси

Сули ёрмасидан тайёрланган бўтқа нонушта сифатида жуда фойдали, аммо таркибида соғлом уйқуни таьминловчи триптофан моддаси бўлгани учун чарчоқни келтириб чиқариши мумкин.