Қандли диабет дунёда энг кенг тарқалган сурункали касалликлардан бири бўлиб, унинг ривожланиши турли омиллар билан боғлиқ, жумладан, нотўғри овқатланиш ва ёмон турмуш тарзи. Шунингдек, рационда тўғри ва фойдали маҳсулотлар танлаш диабетнинг олдини олишда муҳим рол ўйнайди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, баъзи донли маҳсулотлар, мевалар ва сут маҳсулотлари қандли диабетга чалиниш хавфини камайтириши мумкин.
Овқатдан кейин нон ейиш
"Diabetes Care"да эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, нонни овқатдан кейин истеъмол қилиш, рафинадланмаган углеводларни шакарга айланишини секинлаштиради ва глюкоза миқдорини назорат қилишга ёрдам беради.
Грек ёнғоғи
Тадқиқотчилар томонидан олиб борилган изланишларга кўра, ҳар куни уч ой давомида грек ёнғоғи истеъмол қилган инсонларнинг томирларининг аҳволи яхшиланиб, “ёмон” холестерин миқдори камаяди. Бу эса нафақат қон-томир касалликларини олдини олиш, балки иккинчи турдаги қандли диабет хавфини ҳам камайтиради.
Донли маҳсулотлар
"Diabetologia" журналида таъкидланишича, нонуштада сули ёрмасидан тайёрланган бўтқа ёки бошқа донли маҳсулотлардан кунига 10 грамм истеъмол қилиш, қандли диабетга чалиниш хавфини 25 фоизга камайтириши мумкин.
Банан, картошка ва помидор
Ушбу маҳсулотлар калийга бой бўлиб, организмда етишмаслиги юрак, буйрак касалликлари ва иккинчи турдаги қандли диабетга олиб келиши мумкин. Лекин, калийни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш ҳам саломатликка зарар етказиши мумкин.
Рационни турли-туман маҳсулотлар билан бойитишдан қочиш
“Tufts” университети ва “Texas” университети тадқиқотчилари рационида турли-туман маҳсулотлар мавжуд бўлган инсонларда моддалар алмашинуви секинлашишини ва семиришга мойилликнинг ортишини аниқладилар. Бу ҳолат эса қандли диабет хавфини ошириши мумкин. Шунинг учун рационда турли-туманликка эмас, фойдали маҳсулотларга эътибор қаратиш муҳимдир.
Йогурт
"Harvard" университетида ўтказилган тадқиқотларга кўра, ҳар куни бир порция йогурт истеъмол қилиш, иккинчи турдаги қандли диабет хавфини 18 фоизга камайтиради. Йогурт таркибидаги пробиотиклар инсулин ишлаб чиқаришни яхшилайди ва яллиғланишни камайтиради. Фақат табиий ва қўшимчаларсиз йогуртлар фойдали ҳисобланади.
Кунига икки-уч марта овқатланиш
Чехиялик олимлар тадқиқотлари шуни кўрсатадики, қандли диабетнинг профилактикаси учун кунига бир неча марта овқатланиш, бир ёки икки марталик овқатланишдан самаралироқдир. Кунига икки маҳал овқатланганлар ўзларини яхши ҳис қилган, тез вазн йўқотган ва қондаги қанд миқдори камайган.
Мевалар
Ҳафтасига икки марта олма, узум ёки черника ейиш, иккинчи турдаги қандли диабет хавфини 25 фоизга камайтиради. Бироқ меваларни бутун ҳолда истеъмол қилиш муҳим, чунки смузи ёки мева шарбати бу таъсирни камайтириши мумкин.