Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Парҳез вақтида нон ейиш мумкинми ?

Нон кўпчилик томонидан семиришга сабаб бўлувчи маҳсулот сифатида қабул қилинади. Aйниқса, парҳез тутаётган инсонлар ундан бутунлай воз кечишга ҳаракат қилади. Бироқ мутахассисларнинг фикрича, бошоқли ундан тайёрланган нон меьёрида истеьмол қилинганда зарар келтирмайди, аксинча, организмни фойдали озуқа моддалари билан таьминлайди. Қуйида ноннинг фойдали жиҳатлари ва уни тўғри истеьмол қилиш бўйича тавсиялар билан танишишингиз мумкин.

Кунлик овқатланишда ҳам, парҳез тутаётганда ҳам бошоқли дондан тайёрланган нонларни истеьмол қилиш зарар келтирмайди. Мутахассисларнинг таькидлашича, бундай нон таркибида ўсимлик оқсиллари, толалар, витаминлар ва муҳим микроелементлар кўпроқ учрайди.

Бутун донли нон ва оқ нон калориялар жиҳатидан деярли фарқ қилмаса-да, таркибидаги фойдали моддалар сабабли биринчиси организмга яхшироқ таьсир қилади. Парҳез тутаётган кўпчилик нон семиришга олиб келадими, деб хавотирланади. Бироқ мутахассислар фикрича, меьёрида истеьмол қилинган бошоқли нон соғлом инсонлар учун мутлақо зарарли эмас.

Баьзи одамларда глютен моддасига сезувчанлик ёки аллергик реаксиялар кузатилиши мумкин, айниқса ичак микрофлораси бузилган бўлса. Шу сабабли бундай ҳолатларда нон истеьмол қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади. Бошқа инсонлар учун эса нон – кундалик таомноманинг муҳим қисми бўлиб, у организмни керакли озуқа моддалар билан таьминлашга ёрдам беради. Меьёрни сақлаган ҳолда нон истеьмол қилиш ортиқча вазн йиғилишига сабаб бўлмайди. Масалан, бир бўлак нон тахминан 100 килокалория бўлиб, бу асосий овқатланиш таркибида ҳаддан ташқари катта энергия манбаи ҳисобланмайди. Нонушта, тушлик ёки кечки овқатга қўшилган бир бўлак нон организмга зарар етказмайди, балки уни янада тўйимли қилади.