Соғлом турмуш тарзини таьминлаш ва ортиқча вазндан халос бўлиш кўпчилик учун муҳим мақсадга айланган. Кўпинча вазн йўқотиш учун қаттиқ парҳезлар ва оғир жисмоний машқларга эьтибор қаратилади. Бироқ, олимлар шуни аниқлашдики, баьзи витаминлар ва микроелементлар ёрдамида ҳам организмнинг метаболизм жараёнини фаоллаштириб, вазн ташлаш жараёнини осонлаштириш мумкин.
Қуйида айрим витаминлар ва микроелементларнинг инсон организмига қандай фойдали таьсир кўрсатиши, уларнинг табиий манбалари ва ортиқча вазн билан курашда қандай ёрдам бериши ҳақида сўз юритамиз. Соғлом овқатланиш сирларини билиб, озиш жараёнини янада самаралироқ қилишни истасангиз, ушбу маьлумотлар сиз учун фойдали бўлади.
Калсий
Шифокорларнинг фикрига кўра, организмда етарли миқдорда калсий бўлиши семириш эҳтимолини камайтиради. Калсий, шунингдек, суяклар, соч ва тирноқларнинг ҳолатини яхшилашга ёрдам беради.
Максимал натижага ёғи кам сут маҳсулотлари, яшил баргли сабзавотлар ва сояни мунтазам истеьмол қилиш билан эришса бўлади.
В витаминлари
В витаминлари сувда эрийдиган витаминлар бўлиб, озиқ-овқатни тезроқ энергияга айлантиришга ёрдам беради. Ушбу витаминлар, шунингдек, егуликларнинг соғлом ҳазм бўлишига ёрдам беради, тери ҳолатини яхшилайди, ташвиш ва депрессияни енгишга ёрдам беради.
Ушбу витаминлар гуруҳининг табиий манбаларига балиқ, парранда гўшти, сут, тухум, донли маҳсулотлар, янги апелсин шарбати ва банан киради.
Д витамини
Парҳезшунослар Д витаминини "ёғни эритувчи" витамин деб аташади, чунки у озиқ-овқатдаги ёғларни том маьнода эритади. Бундан ташқари, бу витамин мия ва асаб тизимининг ҳолатини яхшилайди ва инсулин даражасини тартибга солади.
Ушбу витаминга бой маҳсулотлар тунец, лосос, тухум сариғи ва пишлоқни ўз ичига олади. Бироқ Д витаминининг энг яхши манбайи қуёш нуридир.