Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Пакетли чойлар зарарлими?

Бугунги кунда чой ичиш – кўплаб инсонлар учун оддий бир одатга айланган. Аммо, кўплаб ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилаётган чойлар таркибида табиий мева ва резаворлар ўрнига бўёқлар қўшилиши ҳақида мутахассислар огоҳлантирмоқда. Шундай қилиб, кўплаб пакетли чойлар фойдали микроэлементлардан маҳрум бўлиб, баъзида аллергияга сабаб бўлиши мумкин. Мутахассислар пакетли чойни бўялган хушбўй сув билан таққослашди, чунки унда фойдали микроэлементлар деярли йўқ. Қуйида эса озуқавий моддаларга бой бўлган учта чой тавсия этилади. Анъанага кўра, кўк чой энг фойдалиси ҳисобланади, аммо бошқа альтернативалар ҳам мавжуд:

Ассам

Ушбу ҳинд чойи кофеиннинг терига салбий таъсирини камайтиради ва қаҳва ўрнини босиши мумкин.

Ройбуш

Бу чой ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради, метаболизмни тезлаштиради ва ёғ ҳужайраларининг шаклланишига тўсқинлик қилади.

Гибискус

Олимлар кунига уч стакан гибискус чойини ичишни тавсия қиладилар, чунки бу қон босимини меъёрга келтириб, инфаркт ва инсульт хавфини камайтиради.