Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Овқатдан кейин чой ичмаслик керакми ?

Ҳазм қилиш тизимининг тўғри ишлаши учун тўғри овқатланиш ва ичимликлар муҳим рол ўйнайди. Кўп одамлар овқатдан кейин сув ёки чой ичмаслик керак деган фикрлар мавжуд, аммо бу фикр ҳақиқатга тўғри келмайди. Aксинча, овқатланишдан олдин ёки кейин бир пиёла кўк чой ичиш ошқозон ва ҳазм тизимини яхшилашга ёрдам беради. Чойнинг ҳазм қилиш жараёнига таъсири ҳақида турли хил фикрлар мавжуд бўлса-да, илмий жиҳатдан бу ичимликнинг фойдали томонлари кўплиги аниқланган. Шу билан бирга, чойни нотўғри миқдорда истеъмол қилишнинг зарарли оқибатлари ҳам бор.

Мутахассислар фикрига кўра, чой ва сув ошқозон ширасини камайтириб юбормайди ва ҳазм тизимига зарар етказмайди. Чунки меъда ширасининг кислоталилик даражасини ўзгартириш осон эмас ва бу жуда катта ҳажмдаги суюқликни талаб қилади. Интернет оламида турли тасдиқланмаган мақолаларда таомдан кейин 1-2 соат ичида сув ичмаслик ҳақидаги фикрлар ҳақиқатдан йироқдир. Бундан ташқари, умумий стандартларга кўра, ҳар бир ўрта ёшли соғлом одам кунига ўртача 2 литр сув ичиши керак. Чой ҳам ана шу суюқлик кўрсаткичига киради. Aгар овқатдан аввал ва кейин чой ичишдан бош торцак, ушбу меъёрни тўлдира олмаймиз. Чойнинг биргина зарари бор: у ҳам бўлса тўлиқ овқатланиш ўрнига фақат чой ичишдир. Бу эртами-кечми, гастрит, ошқозон яраси, панкреатитга олиб келади. Aччиқ чой ёки қаҳвани меъёрдан ортиқ ичиш озиқ-овқат ичидаги муҳим микро ва макроелементларнинг сўрилишига халақит бериши мумкин. Мисол учун, аччиқ қора чой темир моддасининг сўрилишини ёмонлаштиради. Хулоса қилиб айтганда, овқатланиш вақтида тоза ичимлик суви, кўк чой кабиларни ичиш фойдали ҳисобланади ва ҳазм қилиш тизими яхши ишлашига ёрдам беради.