Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Организмни йод билан таъминловчи маҳсулотлар

Йод - инсон организми учун жуда муҳим микроэлемент бўлиб, унинг етарли миқдорда бўлиши қалқонсимон безнинг тўғри ишлашига ёрдам беради ва тана функцияларининг нормализациясига хизмат қилади. Йод танқислиги, айниқса, болалар ва ҳомиладор аёллар учун жиддий соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин. Йоднинг асосий манбалари денгиз маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, ёдланган туз ва баъзи сабзавотлар, мевалар ҳисобланади. Ушбу маҳсулотлар орқали организм йоднинг керакли миқдорини олиши мумкин.

Денгиз маҳсулотлари

 Кўплаб турдаги балиқлар ва қисқичбақасимонлар йодга бой. Масалан, 100 грамм треска тахминан 158 мкг йодни ўз ичига олади. Йод миқдори балиқ яшаган сув ҳавзасига қараб ўзгаради. 

Сут ва сут маҳсулотлари

 Денгиз маҳсулотларини ёқтирмайдиганлар учун сут йоднинг асосий манбаи ҳисобланади. Тўғри, бу ичимликдаги йод миқдори чорва молларининг нима билан озиқланганига боғлиқ. Ўртача 100 грамм сутда 44 дан 84 микрограммгача йод мавжуд, яъни бу тавсия этилган кунлик миқдорнинг 30-56 фоизига тенг. 

Ёдланган туз 

100 грамм тузда тахминан 40 мкг йод мавжуд. Бундай туз йод танқислигининг олдини олиш учун кенг қўлланиладиган ва йод билан сунъий бойитилган маҳсулотдир.

 Тухум

 Бир дона ўртача катталикдаги қайнатилган тухумда тахминан 31 мкг йод мавжуд, бу кунлик қийматнинг 21 фоизини ташкил қилади.

 Мевалар

 Резаворлар ва мевалар, яъни хурмо, узум, қулупнай, черника, клюква кабиларда ҳам йод мавжуд. Беш дона қуритилган қора олхўри 13 мкг йодни ёки кунлик қийматнинг тахминан 9 фоизини беради. Сабзавотлар, мевалар ва резаворлар таркибидаги йод миқдори улар етиштириладиган тупроққа боғлиқ.

 Картошка 

Бу сабзавот йоднинг яна бир манбаи ҳисобланади. Бир дона пишган картошка таркибида 60 микрограмм йод бор. Кунлик йод нормасини тўлдириш учун 3-4 дона картошка етарли бўлади.

 Гўшт 

Йодга бой озиқ-овқатларга мол гўшти ва жигари ҳам киради. Улар кўплаб витаминлар, жумладан, фолий кислотаси ва темир манбаидир.