Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Организмга қайси моддаларнинг етишмаслиги уйқусизликни келтириб чиқаради?

Соғлом уйқу нафақат тана учун дам олиш, балки саломатликни сақлаш ва ҳаёт сифатини яхшилашнинг муҳим омилларидан биридир. Aммо кўпчилик уйқусизлик ёки уйқу сифатининг бузилишидан шикоят қилади. Бундай муаммоларнинг сабаблари турли хил бўлиши мумкин, лекин кўпинча организмдаги витамин ва минераллар етишмаслиги бунга асосий омил бўлади.

Бундай моддалардан бири магний бўлиб, у уйқу режими нормал бўлишини таьминлайдиган мелатонин ва гамма-аминомой кислотаси — нейротрансмиттер ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Шунингдек, бу элемент мушакларни бўшаштиришга ва асабий тарангликни бартараф этишга ҳам ёрдам беради.

Уйқусизликни келтириб чиқарадиган кейинги сабаб эса темир моддасининг етишмаслигидир. Темир танқислиги билан кечадиган анемияда оёқлар титраши тез-тез безовта қилади, бу эса уйқу сифатига салбий таьсир қилади.

Шунингдек, уйқусизлик C ва Э витаминлари етишмаслиги туфайли ҳам юзага келади. Мазкур антиоксидантлар ўрнини тўлдириш орқали ҳужайралар шикастланишдан ҳимоя қилинади ва тезда ухлаб қолишга замин яратади.

Хулоса ўрнида шифокорлар Д витамини миқдорини доимий назорат қилишни тавсия қилади, чунки унинг етишмаслиги уйқу сифатини бузади ва аксинча, Д витамини миқдори ошиб кетиши кун давомида уйқучанлик ҳисси кўпайишига олиб келади ҳамда тунги уйқу фазалари бузилади.

Сизда айнан қайси витамин ва минераллар етишмаслигини аниқлаш учун шифокор билан маслаҳатлашинг, мутахассис керакли ҳолда сизга тегишли таҳлилларни топширишни буюради.