Ҳаммамиз соғлом бўлишни истаймиз ва кўпинча витаминларни қўшимча равишда қабул қилиш фойдали деб ўйлаймиз. Лекин илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, баъзи витаминлар нафақат фойдасиз, балки нотўғри ишлатилганда соғлиғимизга зарар етказиши мумкин.
Организмга керакли моддаларни асосан табиий озиқ-овқатлардан олиш самаралироқ ва хавфсизроқ. Қуйида қўшимча равишда қабул қилиш шарт бўлмаган ва ҳатто зарарли бўлиши мумкин бўлган айрим витаминлар ҳақида маълумот берамиз.
Фоли кислотаси
Одамга ҳар куни ҳаммаси бўлиб 400 мкг фоли кислотаси керак бўлади. Дуккаклилар, сарсабил ва ҳатто қуруқ нонушталар ҳам бу меъёрни осонлик билан қоплайди.
Селен
Илгари бу моддани саратоннинг олдини олувчи восита сифатида реклама қилишган. Лекин охирги тадқиқотлар бу витаминларнинг қўшимча дозасини қабул қилиш саратоннинг ривожланиш хавфини оширишини аниқлади.
В6 витамини
В6 витаминларининг шифокорлар томонидан исботланган биронта ҳам фойдали хусусиятлари йўқ. Тўғрироғи, витамин-ку албатта фойдали, лекин унинг кунлик нормасини биз шундоқ ҳам овқат орқали оламиз. Кунлик нормага қўшимча дозаларни киритишнинг ҳеч кераги йўқ.
В12 витамини
Аслида вегетарианларга В12 витаминини қўшимча қабул қилиш зиён қилмайди. Лекин, у балиқ, мол гўшти ва қуруқ нонушталар таркибида етарли миқдорда мавжуд.
C витамини
Клиник таҳлилларга кўра C витамини шамоллаш касалликларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Шунинг учун, реклама ҳийлалари таъсирига тушиб қолманг: эркак кишига бир кунда бу витаминнинг бор-йўғи 90 мг и ҳам етарли бўлади.
Е витамини
Ўсимлик ёғи, ёнғоқлар, яшил сабзавотлар — мана сизга керак бўладиганларнинг ҳаммаси. Е витаминини қўшимча равишда қабул қилишнинг организмга фойдаси тўғрисида ҳеч қандай тадқиқотларда аниқланмаган.