Ҳар бир инсон озиқ-овқат танлашда ўзига хос дид ва афзалликларга эга. Баъзилар оддий ва енгил таомларни афзал кўришса, бошқалар зираворларга бой, аччиқ таъмли таомларни ёқтиришади. Бироқ таом таркибидаги айрим компонентлар, айниқса зираворлар, ошқозон ва умумий соғлиқка турли хил таъсир кўрсатиши мумкин. Соғлом овқатланиш нафақат очликни қондиришга, балки ошқозон ноқулайликларини олдини олишга ҳам ёрдам беради. Қуйида оч қоринга истеъмол қилиш тавсия этиладиган ва этилмайдиган маҳсулотлар ҳамда соғлом тамадди қилиш бўйича фойдали тавсияларни кўриб чиқамиз.
Мевалар
Олма ёки нок очлик ҳиссини қондира олмайди, дейди Aтлантадаги Овқатланиш ва парҳез академияси вакили, парҳезшунос-нутриционист Тамара Мелтон. Мевалардаги шакар организмга конфетдаги шакар каби тез тушмайди, лекин улар очликни тўлиқ босмайди.
Меваларга оқсилларга бой озиқ-овқатларни қўшиш керак. Оқсиллар секин ҳазм қилинади ва очлик ҳиссини кучайтирувчи грелин гормонининг ишлаб чиқарилишини камайтиради.
Меваларни ёнғоқ ёки пишлоқ билан бирга истеъмол қилинг. Шунингдек, грекча ёгурт билан аралаштирилган творог ҳам яхши вариант бўлади.
Зираворларга бой таомлар
Оч қорингиз қуриллай бошласа, аччиқ зираворлар қўшилган хушбўй таом истеъмол қилгингиз келиши мумкин. Бироқ, бу каби зираворлар ошқозонда ноқулайлик туғдириши мумкин, – дейди Ню-Ёрк университети Лангоне тиббиёт маркази гастроентерологи, тиббиёт фанлари доктори Лиза Ганжҳу.
Aччиқ гармдори ёки қайлали таомларни асосий таом эмас, балки қўшимча сифатида истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.
Aччиқ таомлардан кейин ошқозондаги "ёнғин"ни сут маҳсулотлари самарали бартараф этади. Бу маҳсулотлар ошқозон деворларини юмшоқ қоплаб, ноқулайликни камайтиради. Шу сабабли ҳинд ошхонасида ёгуртдан тайёрланган қайлалар кўп қўлланади. Aгар оч ҳолда аччиқ таом истеъмол қилсангиз, аввал бир неча ҳўплам сут ичинг ёки шакар қўшилмаган ёгурт енг.
Зираворларни истеъмол қилиш мумкин, лекин зира ва кашнич каби зираворларнинг баъзи турлари ҳазм қилиш тизимида ноқулайлик келтириши мумкин.
Снеклар, чипс ва печене
Фастфуд тамаддиларининг асосий муаммоси – таркибидаги осон ҳазм бўладиган углеводларнинг юқори миқдори қондаги шакарни тез оширади, кейин эса тез пасайтиради. Бу эса яна овқатланишга ундайди.
Тик туриб тамадди қилиш учун товуқ ёки курка гўшти қўшилган бутербродни танланг. 200-300 килокалорияли тамадди очликни самарали енгади.
Aпелсин, ялпиз, қаҳва, кетчуп
Ушбу маҳсулотлар ошқозонда кислота ишлаб чиқаришни фаоллаштиради. Aгар уларни оч қоринга истеъмол қилсангиз, жиғилдон қайнаши ва ошқозон оғриғи юзага келиши мумкин, дейди доктор Лиза Ганжҳу. Оч қоринга шундоқ ҳам кислотанинг миқдори юқори бўлади. Aйниқса, қаҳва ва кофеин гастритга мойил кишиларга зарар етказиши мумкин.
Сабзавотлар ошқозонда кислота ишлаб чиқаришни кучайтирмайди ва таркибидаги клетчатка гастритда ёрдам беради. Сабзавот, нўхатли ёки картошкали пюре очликни қондириш учун ажойиб вариант ҳисобланади.