Тўғри ва соғлом нонушта организмга керакли энергия манбаи бўлиб, метаболизмни фаоллаштиради. Бироқ, нотўғри танланган нонушта маҳсулотлари организмга зарар етказиши мумкин. Шундай қилиб, соғлом ва тўғри нонушта қилиш нафақат кун давомида энергия даражасини сақлаш, балки умумий соғлиқни яхшилаш учун ҳам жуда муҳимдир.
Вафли ёки тост
Мураббо, асал, қаймоқли вафли ёки пишлоқ, сарийог‘ билан қовурилган тостми? Ёнгил углеводлар ва шакар нонушта учун одатий маҳсулотлардир. Афсуски, уларнинг истеъмолидан кейин қондош шакар тезда кўтарилади ва бир соат ичида яна очлик сезилиши кузатилиши мумкин. Шунинг учун бундай нонуштадан воз кечиш тавсия этилади.
Донли батонлар
Агар батонлар уйда тайёрланмаган бўлса, улардан бутунлай воз кечиш мақсадга мувофиқ, шунингдек, уларни нонушта учун истеъмол қилиш керак эмас. Кўпинча улар шакар сиропи, юқори даражада қайта ишланган дон ва шоколадни ўз ичига олади: натижада соғлом маҳсулот ўрнига ёнгил углеводлар ва шакар истеъмол қилинади.
Кам ёғли йогурт
Йогурт кальсийнинг юқори дозасини ўз ичига олади ва нонушта учун ажойиб вариантдир. Лекин фақат ёғли сутдан тайёрланган бўлиши керак. Сут ёғи жуда соғлом ва вазн йўқотишга ёрдам беради. Шунинг учун нонуштага ёғли йогурт истеъмол қилиш ва кўпроқ фойда олиш учун унга янги резавор ёки ёнғоқлар қўшиш тавсия этилади.
Қаҳва
Сироп, қаймоқ ва шакарли қаҳва ичимликлари нонушта эмас. Вақти келиб, қон босими ва шакар даражасини кескин оширадиган хавфли маҳсулот. Ширин қаҳвадан бутунлай воз кечиш мақсадга мувофиқ ва уни нонуштада оч қоринга ичмаслик керак.
Қаҳва ва ширинлик
Одатда кўпчилик нонуштага қаҳва ва ширинлик истеъмол қилишни яхши кўради. Лекин ҳеч қандай ҳолатда уни мустақил таомга айлантириш керак эмас: қовурилган пончик ширинликлари углеводлар, шакар ва транс ёғларга бой — бир сўз билан айтганда, соғлиқка катта зарар етказадиган барча моддалар мавжуд. Шундай қилиб, афсуски, улар билан хайрлашиш мақсадга мувофиқ.