Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Метаболизмни секинлаштирадиган одатлар

Метаболизм организмдаги барча кимёвий жараёнларнинг йиғиндиси бўлиб, у ҳаёт учун зарур моддалар ва энергияни таьминлайди. Соғлом метаболизмни сақлаш учун тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига амал қилиш жуда муҳимдир. Қуйида метаболизмни бузадиган одатлар ва уларни тузатиш бўйича тавсиялар келтирилган.

Метаболизмни бузадиган одатлар:

Нонуштани ўтказиб юбориш – нонушта метаболизмнинг ишлаш ритмини белгилайди. Уни ўтказиб юбориш танани энергия тежаш режимига ўтказиб, моддалар алмашинувини секинлаштиради.

Тунда тамадди қилиш – кечаси газак ейиш организмнинг табиий дам олиш жараёнларини бузади. Бу уйқу ритмларига ҳам, метаболизм тезлигига ҳам салбий таьсир қилади. Кечки овқатни ухлашдан камида бир неча соат олдин ейиш тавсия этилади.

Оқсиллар етишмаслиги – оқсиллар мушак массасини сақлаб туради, бу эса метаболизм учун муҳимдир. Рационда оқсилга бой маҳсулотлар бўлиши керак, жумладан товуқ, курка, ёғсиз мол гўшти, тунец, лосос, грек ёгурти, творог, ясмиқ, нўхат, киноа ва ёнғоқ.

Ортиқча шакар истеьмоли – шакар ва оддий углеводларнинг ҳаддан ташқари истеьмоли инсулин даражасини оширади, бу инсулинга резистентликка олиб келиши мумкин.

Тартибсиз овқатланиш – узоқ танаффуслар танани ёғ тўплашга ундайди. Ҳар бир неча соатда кичик порсияларда овқатланиш фойдали.

Етарли суюқлик ичмаслик – сувсизланиш метаболик жараёнларни секинлаштиради. Кун давомида етарли миқдорда сув ичиш керак.

Доим бир хил таом ейиш – бир хил маҳсулотларни узоқ муддат давомида истеьмол қилиш организмни зарур моддалар билан таьминламайди.Жуда паст калорияли диеталар – ҳаддан ташқари чекланган диеталар метаболизмни секинлаштиради. Вазн ташлаш жараёни босқичма-босқич амалга оширилиши лозим.

Метаболизмни тезлаштириш бўйича тавсиялар:

Илиқ сув билан тонгни бошлаш организмни уйғотади ва моддалар алмашинувини фаоллаштиради. Тўйимли нонушта тананинг энергия балансини яхшилайди. Рационда оқсил миқдорини ошириш ва сувни кўпроқ ичиш метаболизм жараёнларини тезлаштиради. Шунингдек, мунтазам жисмоний фаоллик метаболизмни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга.