Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Массаж орқали озиш мумкинми?

Инсон организми ўзини тозалаш ва мувозанатни сақлаш учун бир нечта муҳим тизимларга эга, улардан бири лимфа тизимидир. Бу тизим танадаги токсинларни, шлакларни ва ортиқча суюқликни чиқариб ташлайди, иммунитетни мустаҳкамлашда катта роль ўйнайди. Лимфа томирлари тананинг барча бурчакларига кириб боради ва ҳар бир ҳужайрани тозалашга хизмат қилади. Аммо нотўғри ҳаёт тарзи, зарарли одатлар ва экологик муаммолар лимфа тизимининг фаолиятини секинлаштириши ёки бузиши мумкин.

Лимфатик дренаж массажи нима

Лимфатик дренаж массажи лимфа томирлари бўйлаб пастдан юқорига йўналган силлиқ ҳаракатлар билан амалга оширилади. Ушбу массаж лимфа оқимини тезлаштиради, танадаги тўсиқларни енгиб ўтади ва ҳужайраларни токсинлардан тозалашга ёрдам беради. Натижада, ҳужайралар фойдали моддалар билан тўйинтирилади ва метаболизм жараёнлари фаоллашади.

Массаж турли усулларда (қўлда ёки махсус аппаратлар ёрдамида) бажарилиши мумкин. Техниканинг юмшоқлиги лимфа томирларига нозик таъсирни таъминлайди ва асаб тизимини тинчлантиради.

Массажни қаерда ва қандай қилиш мумкин

Уй шароитида массаж
Лимфатик дренаж массажини уйда ҳам амалга ошириш мумкин. Энг машҳур усуллар:

Асалли массаж
Тоза танга асал суртилади ва муаммоли жойлар юракка қараб силлиқ ҳаракатлар билан 15-20 дақиқа давомида уқалаб чиқилади. Сўнг асал илиқ сув билан ювиб ташланади ва селлюлитга қарши крем қўлланади.

Қаҳвали массаж
Қайнатилган қаҳва қолдиқларига бир нечта томчи зайтун мойи қўшилиб, тананинг муаммоли жойларига суртилади ва юқоридаги техникага амал қилинади. Бундай массаж терига силлиқлик бағишлаб, токсин ва ортиқча суюқликни чиқаришга ёрдам беради.

Салон шароитида массаж
Салонда лимфатик дренаж массажининг замонавий усуллари таклиф этилади.

LPG-массаж
Ушбу техника терига таъсир этиш орқали лимфа оқимини фаоллаштиради. Бу селлюлитдан халос бўлишга ва ёғ йиғилмаларини камайтиришга ёрдам беради.

Прессотерапия
Беморга махсус костюм кийдирилади, ва автоматлаштирилган қурилма ёрдамида тананинг муаммоли жойларига мақсадли босим берилади. Бу лимфа суюқлигининг ҳаракатини тезлаштиради.