Малина қондаги шакар миқдорини назорат қилишдан тортиб, артрит ва метаболик синдром каби касалликлар хавфини камайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, малина қариш жараёнини секинлаштиради ва саратон каби хавфли касалликлардан ҳимоя қилишда ҳам фойдали бўлиши мумкин. Бу мева, шунингдек, антиоксидантлар, полифеноллар ва C витамини билан бой бўлиб, умумий саломатликни яхшилашга ёрдам беради.
Метаболик синдромдан ҳимоя қилади
Инсулинга сезувчанлик саломатликнинг асосий кўрсаткичларидан биридир. Метаболик синдроми сичқонлар бўйича ўтказилган тажрибаларда иштирокчилар ҳар куни бир марта малина истеъмол қилиш билан ўз вазнини барқарорлаштириши ва инсулинга сезувчанлигини ошириши кўрсатилган.
Қариш жараёнининг олдини олади
Полифеноллар малинани ультрабинафша нурланишининг салбий таъсиридан ҳимоя қилади — улар инсонларга ҳам ёрдам бериши мумкин. Кўпгина полифеноллар кучли антиоксидантлар бўлиб, қариш билан курашишга ёрдам беради. Бундан ташқари, бу мўъжизавий резавор коллаген ишлаб чиқариш учун муҳим бўлган C витаминига бой.
Саратонга қарши хусусиятларга эга
Малиналар, шунингдек, назарий жиҳатдан йўғон ичак, кўкрак ва жигар саратонидан ҳимоя қиладиган антиоксидантларга бой. Ушбу тадқиқотларнинг аксарияти ҳайвонлар устида ўтказилган, шунинг учун малинанинг ушбу хусусиятини кўпроқ одамларда синаб кўриш керак.
Қондаги шакар миқдорини назорат қилади
Малинада крахмалнинг парчаланишига таъсир ўтказадиган кўп миқдордаги танинлар мавжуд. Бу резавор паст глисемик индексга (ГИ) ва клетчаткага бой. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, малина парҳез билан биргаликда қондаги қанд миқдорини пасайтиришга ва инсулин реакциясини яхшилашга ёрдам беради.
Артрит аломатларини йўқотишга ёрдам беради
Антосиянинлар — бу ўсимлик пигментлари бўлиб, улар мева ва сабзавотларга ранг беради ва уларнинг бирикмалари орқали яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Ушбу табиий бўёқлар туфайли артрит ривожланиш хавфи камаяди. Бундан ташқари, касаллик аллақачон ривожланганда ҳам бўғимларнинг ҳолати ёмонлашишдан тўхтайди.