Ҳаётда кутилмаган ҳолатлар, жумладан, куйиш билан боғлиқ вазиятлар ҳар қандай вақтда содир бўлиши мумкин. Куйиш ҳолатида тўғри ва тезкор биринчи ёрдам кўрсатиш жароҳатни енгиллаштириш ва асоратларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга Қуйида куйишда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича оддий ва самарали тавсияларни кўриб чиқамиз.
Куйишни тўхтатиш
Биринчи ёрдам кўрсатиш дарсликларида бу “шикаст етказувчи омилларнинг ҳаракатини тўхтатиш” дейилади. Бу, одамни иложи борича тезроқ масалан, қайноқ сув ёки кислота тагидан чиқариб олиш керак деган маьнони англатади.
Aгар сиз кимгадир ёрдам бераётган бўлсангиз, аввал ўзингизга ҳеч нарса хавф солмаётганлигини текшириб кўринг.
Керак бўлса, шифокор чақириш
Aгар қуйидаги ҳолатлар юз берса, албатта тез ёрдамга қўнғироқ қилиш керак:
Шикастланиш электр токи уриши натижасида юз берган бўлса.
Кимёвий куйишларда.
Учинчи ва ундан юқори даражали куйишларда, яьни тери устида катта қавариқлар пайдо бўлса, куйган жойдаги тери жигарранг ёки қора рангга кириб, қуруқ ва жонсиз ҳолатга келса.
Тана юзасининг 10 фоиздан ортиқ ҳар қандай даражадаги куйишларда.
Бола ёки 70 ёшдан ошган одам куйганда.
Aгар куйиш енгил, лекин диаметри беш сантиметрдан кўп бўлмаса, тез ёрдам чақирмаса ҳам бўлади. Лекин барибир шикастланганларга ёрдам бериш пунктигача бориш керак.
Куйган жойни совитиш
Шикастланган соҳани 15-20 дақиқа давомида оқиб турган совуқ сув тагида тутиб туриш керак.
Куйган жойга қуруқ ва тоза бинт қўйиш керак
Яхшиси бинт зарарсизлантирилган бўлгани маьқул. Бинт ёки дока куйган жойни тўлиқ ёпиб турадиган ўлчамда бўлиши керак. Бинтни унчалик маҳкам қилиб боғламаслик лозим.
Оғриқни қолдирувчи бериш керак
Зарар кўрган одамга асоси парацетамол, ибупрофен ёки таркибида нимесулид бўлган ҳар қандай таблеткалар ёрдам беради.
Суюқлик ичириш
Зарар кўрган одам иложи борича кўпроқ суюқлик ичиши керак, чунки куйиш, ҳатто кичкина бўлса ҳам айланувчи қон ҳажмини камайтиради.
Нима қилиш мумкин эмас?
Зарарланган жойга малҳам дори сурмаслик керак.
Шунингдек тухум, ёғ, қаймоқ ва бошқа воситаларни ҳам ишлатиш мумкин эмас: улар битишни секинлаштиради ва шифокорларга ярани ювишда халал беради.
Совуқдан шикастланмаслиги учун яранинг устига муз қўймаслик керак.