Эрталаб қаҳва ичиш кўпчилик учун тетиклик ва яхши кайфият манбаи ҳисобланади. Aммо бу одат тўғри вақт ва шароитда бажарилмаса, организмга зарар етказиши мумкин. Aйниқса, оч қоринга қаҳва ичишнинг салбий оқибатлари ҳақида кўпчилик етарлича маьлумотга эга эмас.
Оч қоринга қаҳва ичишнинг салбий таьсири
Оч қоринга қаҳва истеьмол қилиш организмда кортизол даражасини оширади. Кортизол — стресс гормони бўлиб, у бошқа гормонларнинг номутаносиблигига сабаб бўлади ва қондаги қанд миқдорини кўпайтиради. Бу эса кун давомида энергия алмашинуви бузилишига ва бош оғриғига олиб келиши мумкин. Шунингдек, қаҳвани оч қоринга истеьмол қилиш холецистокинин гормонини фаоллаштиради. Aгар қаҳва ошқозон бўш пайтида ичилса, жиғилдон қайнаши ва гастрит белгилари юзага келади. Шу сабабли қаҳва ошқозон кислоталилигини оширувчи ичимлик сифатида қаралади. Бундан ташқари, қаҳва таркибидаги консервантлар моддалар алмашинуви жараёнига салбий таьсир кўрсатади. Қаҳва ичилганидан кейин бир соат давомида иш фаолияти ошади, аммо кейинроқ уйқучанлик ҳолати юзага келади.
Қаҳва ичиш учун энг яхши вақт
Куннинг ўртаси қаҳва ичиш учун энг қулай вақтдир. Кортизол даражаси эрталаб табиий равишда юқори бўлгани учун, бу пайтда қаҳва ичиш организмдаги кортизолни ортиқча оширади. Бу жараён узоқ вақт давом этса, иммун тизимига зарар етказиши мумкин. Шунинг учун эрталаб кортизол даражаси пасайгунча, я'ни куннинг ўртасигача қаҳва ичишни кечиктириш тавсия этилади. Шунингдек, уйқудан олти-саккиз соат олдин қаҳва ва кофеинли ичимликлардан воз кечиш мақсадга мувофиқ, чунки кофеин уйқу сифатига салбий таьсир кўрсатиши мумкин. Илмий тадқиқотлар кофеин организмда 10 соатгача сақланиб қолишини исботлаган. Натуропат шифокор доктор Эрин Стоукс тушдан кейин қаҳва истеьмолини чеклашни тавсия қилади.
Қаҳва ўрнига фойдали ичимликлар
Қаҳвадан воз кечиш ёки уни минимал даражада истеьмол қилиш учун эрталаб балансли ва енгил нонушта қилиш тавсия этилади. Кунни ичимлик билан бошлашни афзал кўрсангиз, лимонли илиқ сув, мойчечак чойи, кокос суви ёки витаминларга бой смузилар каби муқобил ичимликларни танлаш фойдали бўлади.