Шифокорлар ва олимлар мева ва сабзавотларнинг соғлиқ учун фойдали эканлигини доимо таъкидлайдилар. Улар организмга керакли витаминлар, минераллар ва антиоксидантларни етказиб бериш билан бирга, кўплаб касалликларнинг ривожланиш хавфини камайтиради. Мева ва сабзавотлар юрак, қон томирлари, руҳий ва умумий соғлиқни сақлашда муҳим роль ўйнайди.
Яқинда олиб борилган тадқиқотларга кўра, кундалик истеъмол учун 375 граммдан 800 граммгача мева ва сабзавотлар тавсия этилмоқда. Бу миқдор юрак ва қон томир касалликлари хавфини камайтиради ва барвақт ўлимни олдини олишга ёрдам беради. Олимлар, шунингдек, кунга 375 граммдан 500 граммгача мева ва сабзавотлар истеъмол қилган одамларда соғлиқ кўрсаткичлари энг яхши эканини аниқладилар.
Агар сиз кунга камида 5-6 порция мева ва сабзавот истеъмол қилсангиз, бу организмингизга зарур моддаларни олишга ёрдам беради ва кўплаб касалликларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Мева ва сабзавотлар ошқозон ва ичакларнинг ишлашини яхшилашга, иммун тизимини кучайтиришга ва терини соғлом ҳолда сақлашга ёрдам беради. Шунингдек, улар антиоксидантларга бой бўлиб, эрта қаришнинг олдини олишда муҳим роль ўйнайди.
Бу маҳсулотлар кундалик овқатланишда ҳар хил бўлишини таъминлаш керакю.Яьни, қисман қайнатилган ҳолда истеъмол қилиш мумкин. Мева ва сабзавотларни рангларига қараб танлаш, улардан барча турларини органик ҳолда олиш соғлиқ учун янада фойдали бўлади.