Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Кўриш қобилиятини яхшиловчи витаминлар

Кўз инсон учун энг муҳим сезги аъзоларидан бири бўлиб, унинг соғлом бўлиши кундалик ҳаёт сифатига бевосита таъсир қилади. Кўриш қобилиятини сақлаш ва яхшилаш учун тўғри овқатланиш, етарли миқдорда витамин ва минераллар истеъмол қилиш муҳим аҳамиятга эга. Айнан шу озиқ моддалар кўзнинг соғлом ишлашига ёрдам бериб, турли касалликларнинг олдини олади. Қуйида кўз учун фойдали бўлган муҳим витаминлар ва уларнинг таъсири ҳақида билиб оласиз.

Ретинол (А витамини) – кўз ёши безларининг нормал фаолиятини таъминлайди, кўз касалликларининг олдини олади. Ушбу модданинг етишмаслиги кўриш қобилиятини сусайишига сабаб бўлади.

C витамини – кўз қон-томирларини мустаҳкамлайди, тўқималарни етарлича озиқланишини таъминлайди.

В гуруҳи витаминлари – кўзнинг моддалар алмашинувини яхшилайди ва кўриш импульсининг шаклланишига таъсир қилади.

Токоферол (кўз учун E витамини) – кўзни ультрабинафша нурлари ва бошқа зарарланишлардан сақлайдиган антиоксидант, мембранага ҳам ижобий таъсир қилади.

Каротиноидлар

Лютеинли, ликопин ва зеаксантинли кўз витаминларига эътибор қаратинг. Ушбу моддалар кўриш аппаратига ижобий таъсир кўрсатадиган кучли антиоксидант ҳисобланади.

Микроэлементлар (рух, мис, хром ва селен)

Ушбу микроэлементлар кўз тўқималарини янгиланишини тезлаштиради ва шунинг эвазига кўриш қобилияти яхшиланади. Шунингдек, қорағат ҳам кўриш қобилияти, тўқималар янгиланишига таъсир қилади. Кўз учун витамин танлаётганда турли комплекс ва БФҚ (биологик фаол қўшимчалар) таркибида қанча фаол моддалар борлигига эътибор қаратинг. Аксар машҳур воситалар таркибида муҳим компонентларнинг етарли эмаслиги сабаб таъсири унчалик бўлмаслиги мумкин.