Кўп ҳолларда очликни назорат қилиш ва вазнни меъёрда ушлаб туриш қийинчилик туғдиради. Бунга эришиш учун турли хил парҳез ва тавсиялар синаб кўрилади. Аммо, маълум бўлишича, оддий ялпиз ҳам бу борада самарали восита бўлиши мумкин. Олимларнинг тадқиқотлари ялпизнинг иштахани боғиш хусусиятларига эга эканлигини кўрсатган. Қуйида ушбу қизиқарли топилмалар ҳақида батафсил танишишингиз мумкин.
Маълум бўлишича, иштахани боғиш хусусиятига эга бўлган ялпиз бу борада сизга ёрдам бериши мумкин.
Бу олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотда аниқланган. Унда иштирокчилар 2 гуруҳга бўлиниб, 5 кун давомида исталган маҳсулотни истеъмол қилган. Бир гуруҳ иштирокчилари иккинчисидан фарқли равишда ҳар икки соатда ялпиз ҳидлаган.
Натижага кўра, ялпизни ҳидлаган иштирокчилар бир ҳафта мобайнида бошқа гуруҳдагиларга нисбатан 3485 калорияга камроқ овқатланган, қолаверса, уларни очлик ҳисси у қадар безовта қилмаганини таъкидлаган.
Ушбу тавсия асосан Янги йилдаги базм-у жамшид арафасида айни муддао ҳисобланади.
Маълумот учун, бунинг қандай иш бериши маълум эмас. Лекин тахминларга кўра, ялпизнинг ўткир ҳиди мияни бошқа нарсалар, хусусан, очликдан чалғитади.
Олимларнинг яна бир хулосасига кўра, ялпиз мотивацияни ҳам ошириш хусусиятига эга. Иш самарадорлигини ошириши мумкинлиги сабаб ҳам ялпиз билан боғлиқ ушбу тавсияга амал қилиш тавсия қилинади.