Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Кокос сувининг фойдали жиҳатлари

Кокос суви нафақат мазали ичимлик, балки организм учун жуда фойдали манба ҳисобланади. Унинг таркиби соғликка ижобий таъсир кўрсатадиган бир қатор элементларга бой. Қани, унинг асосий фойдаларига назар соламиз.

Кокос сувининг фойдалари

Детокс:

Кокос суви организмни тозалашга ёрдам беради, оғир металлар ва токсинларни чиқариб ташлайди. Унинг доимий истеъмоли моддалар алмашинувини сезиларли даражада яхшилайди.

Ёшлик:

Кокос суви терининг ёш ва таранг бўлишига ёрдам беради. Унинг таркибида ҳужайраларнинг ўсишини рағбатлантирувчи ўсимлик гормонлари мавжуд. Бундан ташқари, мунтазам истеъмол терига ёрқинлик ва сертаранглик беради.

Парҳез:

Кокос суви ёғлардан холи бўлиб, 100 граммида атиги 18 калория бор. У микроэлементларга бой бўлгани учун бошқа изотоник ичимликларга нисбатан фойдалироқ.

Моддалар алмашинуви:

Кокос суви метаболизмни тезлаштиради. Бу танасини ихчам қилишни хоҳлайдиганлар учун ажойиб самара беради.

Иштаҳанинг пасайиши:

Кокос суви иштаҳани сусайтириб, вазнни камайтиришга ёрдам беради.

Мутахассислар фикри:

Шифокорлар кокос суви қондаги қанд миқдорини пасайтиришини таъкидлашади. Шунингдек, у буйрак фаолиятида муаммолар борлар учун ҳам фойдалидир. Унинг мунтазам истеъмоли талваса эҳтимолини камайтиради.