Кўк чой қадим замонлардан буён инсоният томонидан нафақат тетиклантирувчи ичимлик, балки шифо манбаи сифатида ишлатилган. Унинг бой таркиби ва шифобахш хусусиятлари турли касалликларнинг олдини олиш ва саломатликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.
Ҳозирги кунда илм-фан кўк чойнинг нафақат халқ табобатида, балки соғлом турмуш тарзида ҳам беқиёс ўринга эга эканлигини тасдиқлайди.
Ёшартиради
Кўк чойдаги антиоксидантлар тери ҳужайраларини ҳимоя қилади, эркин радикаллар ва ултрабинафша нурларидан келиб чиқадиган зарардан асрайди ва вақт ўтиши билан коллаген моддасининг табиий равишда парчаланиш хусусиятини секинлаштиради.
Тинчлантиради
Стрессни ҳеч нарса бир зумда тўлиқ бартараф эта олмайди, бироқ айнан кўк чой сизни янада хотиржам ҳис қилишингизга ёрдам беради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Л-теанин организмдаги дофамин ва серотонин даражасини тартибга солишга ёрдам беради. Бу эса тана тезроқ тинчланиши, хавотир ва тушкунлик ҳиссидан халос бўлишига кўмак беради.
Қондаги қанд миқдорини камайтиради
Тадқиқотларга кўра, мазкур чой қондаги қанд миқдорини камайтиришга ва умумий глюкоза алмашинувини яхшилашга ёрдам беради. Ўрта ер денгизи диетасининг бир қисми сифатида мунтазам кўк чой ичиш 2-тоифа қанд касаллиги ривожланиш эҳтимолини камайтиради.
Холестерин даражасини пасайтиради
Ушбу шифобахш чойни истеьмол қилиш юрак хасталиклари билан боғлиқ ЛДЛ номли зарарли холестерин миқдорини камайтиради. Бу фанда илмий исботланган. Шунингдек, кўк чой таркибида катехинлар, яьни кучли антиоксидантлар мавжуд бўлиб, улар холестеролни танадан олиб ташлашга ёрдам беради. Бу эса, ўз навбатида, юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради.
Оздиради
Кўк чой таркибида эпигаллокатехин галлат (ЭГCГ) деб номланган ўсимлик бирикмаси мавжуд, у метаболизмни тезлаштиради ва ёғ тўқималари эришига ёрдам беради.