Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Кивининг фойдали хусусиятлари

Табиат бизга турли хил мевалар ва сабзавотлар орқали соғлиқни сақлаш ва ҳаёт сифатини ошириш имкониятини беради. Шундай мў’жизавий мевалардан бири бу киви. Тропик иқлимдан келиб чиққан бу ўзига хос мева нафақат ўзининг ўзига хос нордон-ширин таьми, балки ажойиб фойдали хусусиятлари билан ҳам машҳур. 

Кивида апелсинга қараганда кўпроқ C витамини мавжуд, шунинг учун ушбу мева кеч куз ва қиш мавсумида айниқса фойдалидир.

C витамини иммунитетни мустаҳкамлайди, вируслар ва микроблар билан курашишга ёрдам беради ва тери саломатлиги учун муҳим бўлган коллаген синтезида иштирок этади.

Киви К витамини, калий ва қонни суюлтирувчи табиий компонентларга бой. Бу моддалар қон қуюқлашиш хавфини камайтиради, юрак мушакларини мустаҳкамлайди, қон томирлари деворларининг эластиклигини оширади.

Шунингдек, киви ошқозон-ичак трактининг нормал ишлаши учун фойдали бўлган ўсимлик толаларига бой. Кивида актинидин ферменти мавжуд. Бу оқсилларни парчалаш ва овқат ҳазм қилишни осонлаштириш учун керак. Aктинидинга қўшимча равишда, мева кислоталари овқат ҳазм қилишга ёрдам беради. Бу, айниқса, ошқозонда хлорид кислотаси етарли даражада ишлаб чиқарилмаганида жуда фойдали. Хитой тиббиётида киви асрлар давомида овқат ҳазм қилиш тизимини нормаллаштириш ва буйрак тошлари хавфини камайтириш учун истеьмол қилинади.

Киви тана вазнини назорат қиладиган инсонлар учун айни муддао. Унинг калорияси паст (100 грамм маҳсулотда 40-60 килокалория мавжуд), лекин ўзининг фойдали таркиби туфайли тўйимли маҳсулотдир.

Киви пўстида турли антиоксидантлар кўп, аммо меванинг пўсти одатда истеьмол қилинмайди. Aгар истак бўлса, кивини бутунича ейиш зарар қилмайди.

Кивини турли ёрма, ёгурт ва салатларга қўшиб, уни газак ёки ширинлик сифатида истеьмол қилиш тавсия этилади.