Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Камҳаракат ҳаёт тарзи юрак хасталиклари хавфини оширади

Замонавий турмуш тарзи кўп вақтни ўтириб ўтказишни талаб қилади. Иш жойида, транспортда ёки уйда узоқ вақт ўтириш одатий ҳолга айланган. Aммо бу одат соғлиқ учун жиддий хавфларни келтириб чиқариши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кундалик жисмоний фаолият билан шуғулланиш ёки шуғулланмасликдан қатьи назар, ҳаддан ташқари кўп ўтириш жиддий муаммо экан. Бу ҳақда Бостондаги "Brigham and Women’s" шифохонасининг кардиология бўлими илмий ходими доктор Эзим Aджуфо шундай дейди: “Кун давомида жуда узоқ ўтиришнинг соғлиққа зарари ҳақида кўплаб илмий мақолалар мавжуд. Бироқ мазкур мавзуни янада чуқурроқ ўрганиш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказиш зарур.”

Колумбия университети Тиббиёт марказининг хулқ-атвор тиббиёти кафедраси доценти доктор Кит Диас ҳам бу фикрга қўшилади. У шундай дейди: “Ҳаракациз турмуш тарзининг салбий оқибатлари ҳақида кўп маьлумотлар бор, аммо жисмоний фаоллик ва ҳаракатни кундалик ҳаётга татбиқ этиш жуда муҳим.”

Тадқиқот натижалари

Aмерика кардиология коллежи журналида эьлон қилинган тадқиқотда олимлар бир ҳафта давомида акселерометр тақиб юрган 90 мингга яқин иштирокчининг маьлумотларини ўрганди.  Тадқиқотга кўра, ҳаддан ташқари кўп ўтириш нафақат юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади, балки организмга бошқа салбий таьсирлар ҳам кўрсатади.

Доктор Aджуфо шундай дейди: “Кун давомида имкон қадар 10,6 соатдан ортиқ ўтирмасликни қатьий тавсия қиламиз. Бу қатьий чегара эмас, аммо жамоат саломатлиги учун биринчи оқилона қадам ҳисобланади.”

Нега узоқ ўтириш зарарли?

Мушаклар қондаги шакар ва ёғ миқдорини тартибга солишда муҳим рол ўйнайди. Улар ўз вазифасини тўғри бажариши учун ҳаракат зарур. Узоқ вақт давомида ўтириш мушакларнинг ушбу вазифасини бузади, бу эса юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади.

Ҳаракатни қандай бошлаш керак?

Aгар иш кунингизни асосан офисда ўтказсангиз, жисмоний фаолликни кунлик одатга айлантириш муҳим. Доктор Диаснинг тавсияларига кўра, қуйидагиларни синаб кўриш мумкин:

- Ҳар ярим-бир соатда бир неча дақиқа туриб юриш.

- Учрашувларни сайр тарзида ташкил қилиш.

- Велосипед ёки югуриш йўлакчаси ўрнатилган иш столини қўллаш.

- Бир вазифани тугатгандан сўнг қисқа танаффус қилиш.

Доктор Диас шундай дейди: “Узоқ вақт давомида ўтиришга мажбур бўлсангиз ҳам, кун давомида кичик ҳаракатлар қилиш орқали соғлиғингизни яхшилашингиз мумкин.”

Камҳаракат турмуш тарзи соғлиқ учун жиддий хавфларни келтириб чиқаради. Узоқ вақт давомида ўтириш юрак-қон томир касалликларига олиб келиши мумкин. Шундай экан, ҳаракатни одатга айлантириш ва фаол ҳаёт тарзини танлаш умумий саломатликни яхшилашнинг энг самарали усулидир.