Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Жигар учун фойдали бўлган маҳсулотлар

Жигар организмдаги энг муҳим филтрловчи тизим бўлиб, унинг тўғри ишлаши саломатликка катта таьсир кўрсатади. Aммо турли хил ташқи ва ички омиллар жигарни зарарли моддалар билан тўлдириб, унинг самарали фаолиятини сусайтириши мумкин. Шунинг учун жигарни тозалаш ва соғлом сақлаш учун табиий воситалардан фойдаланиш жуда муҳимдир. Қуйида жигарни яхшилаш ва токсинлардан тозалашга ёрдам берадиган фойдали маҳсулотлар ҳақида маьлумот берамиз:

Олма

Олма таркибидаги ўсимлик толалари жигар фаолияти учун муҳимдир, чунки ошқозон сингари жигар ҳам ҳазм қилиш системасининг бир қисми ҳисобланади. Олмани ўз ҳолича ёки салат, пюре шаклида бўтқалар билан истеьмол қилиш мумкин.

Aвокадо

Aвокадо таркибидаги глутатион моддаси организмдаги токсинларни зарарсизлантиради ва жигар фаолиятини яхшилайди. Фойдали ёғларга бой ушбу сабзавотни салатларга, тостларга қўшилиш ёки ундан соус тайёрлаш мумкин.

Яшил баргли сабзавотлар

Исмалоқ, салат барги ва карам ҳам жигар учун жуда фойдалидир. Ушбу сабзавотлар хлорофилл манбаи бўлиб, жигарни токсинлар тозалашга ёрдам беради. Яшил баргли сабзавотларни турли салатлар, смузи кўринишида ёки иссиқ таом билан қўшиб истеьмол қилиш мумкин.

Ёнғоқ

Ёнғоқ, бодом ва кешюдаги фойдали ёғлар жигар саломатлигини сақлайди ва уни холестерин миқдори ошишидан ҳимоя қилади.

Ситрус мевалари

Лимон ва лайм таркибидаги C витамини токсинлардан халос бўлишга ва жигар ҳужайралари шикастланмаслигига ёрдам беради. Лимон ва лайм турли ичимликлар, соуслар ва маринадларга қўшиб истеьмол қилиниши мумкин.

Саримсоқ пиёз

Ушбу маҳсулот жигарни детоксикация қилишга ёрдам беради. Саримсоқ таркибидаги аллицин моддаси жигар ферментларини фаоллаштиришга хизмат қилади. Мазкур аччиқ сабзавот таркибида C витамини ва селен мавжуд бўлиб, улар жигарни оксидланишдан ҳимоя қилади. Саримсоқни турли хил таомлар, жумладан, шўрвалар, салатлар ва гўштли овқатларга қўшиб истеьмол қилиш мумкин.

Грейпфрут

Бу мева C витамини ва антиоксидантларга бой бўлиб, яллиғланишни камайтиради ва жигарни шикастланишдан ҳимоя қилади. У филтрловчи органдаги ёғларининг тезроқ парчаланишига таьсир қилади. Грейпфрутни мевали салатларга қўшиш ёки ундан шарбат тайёрлаш мумкин.

Лавлаги

Лавлагида жигарни токсинлардан тозалайдиган антиоксидантлар мавжуд, бу эса жигарнинг яхшироқ ишлашига имкон беради. Лавлагини салат, шўрва ёки бошқа сабзавотлар билан тайёрланадиган иссиқ овқатларга қўшиб истеьмол қилиш мумкин. Лавлагили шарбат ҳам фойдалидир.