Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Хурмонинг фойдали ва зарарли хусусиятлари

Хурмонинг фойдали хусусиятлари

Хурмонинг асосий фойдаси ундаги антиоксидантлар сабаблидир. Масалан, бета-каротин сабзи, қалампир ёки қовоққа қараганда хурмода бир неча баробар кўпроқ. Тахминан 150 грамм хурмода ушбу антиоксидант кунлик эҳтиёжининг 20% гача миқдори мавжуд. У биринчи навбатда ҳужайраларни янгилаш тизими учун муҳимдир, чунки бета-каротин эркин радикалларга қарши курашади, ҳужайраларни йўқ қилишдан ҳимоя қилади ва қариш жараёнини секинлаштиради.

Хурмода C витамини ҳамда Б гуруҳи витаминлари кўп, улар иммун тизимини мустаҳкамлайди, организмнинг вирусли ва бактериал инфексияларга қарши курашиш қобилиятини оширади. Бундан ташқари, хурмодаги аскорбин кислота П витамини қон томирларига фойдали таьсир кўрсатади ҳамда атеросклерознинг олдини олади. Хурмони юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфи остида бўлганлар рационига киритиш тавсия этилиши бежиз эмас.

Хурмо таркиби турли микроелементларга ҳам бой. У организмдан ортиқча сувни олиб ташлашга ёрдам берадиган калийни ўз ичига олади. Шу сабабли юқори қон босимига мойил бўлган инсонлар учун хурмо фойдалидир. Шунингдек, мева таркибидаги магний микроелементи юрак фаолиятини нормаллаштиради, асаб тизимига фойдали таьсир кўрсатади ва бошқа фойдали моддаларнинг сўрилишини яхшилайди.

Хурмонинг қандай хавфли томонлари бор?

Хурмода жуда кўп углеводлар мавжуд. 100 грамм маҳсулотда углеводлар 18,5 грамм бўлиб, унинг 25% и глюкоза ва фруктозадан иборат. Хурмо паст гликемик индексга эга, бу мевада кўплаб танинлар мавжудлиги билан боғлиқ. Танинлар озуқа моддаларининг, шу жумладан углеводларнинг сўрилишини секинлаштиради.

Хурмо сурункали ошқозон-ичак касалликлари кучайганда ва буйрагида тошлари бор беморларга тавсия этилмайди. Қандли диабет билан оғриган одамлар хурмо ейишда эҳтиёт бўлишлари керак. Ҳар қандай киши кунига 50-100 граммдан кўп миқдорда хурмо истеьмол қилмаслик лозим.

Шуни ёдда тутиш керакки, хурмодаги эрувчан танинлар ошқозондаги кислота билан ўзаро таьсирлашиши натижасида ҳазм бўлмаган қуйқалар — фитобезоарлар вужудга келиши мумкин. Бунда кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи ва қабзият кузатилади. Энг ёмон ҳолларда ичак ўтмаслиги келиб чиқади.

Хурмони ҳар куни истеьмол қилиш мумкинми?

Янги узилган хурмо билан тамадди қилишдан аввал, фруктозанинг кунлик истеьмоли 10-20 граммдан ошмаслигини ёдда тутиш керак. 100 грамм хурмода 33,5 грамм углеводлар бор. Ортиқча глюкоза эса қондаги инсулин миқдорини оширади ва ёғ ҳужайраларининг кенгайишига олиб келади. Шунинг учун кундалик рационда хурмо 1-2 тадан ортиқ бўлмаслиги лозим.