Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Ҳомиладорлик даврида фолий кислотасини қандай қабул қилиш керак?

Фолий кислотаси (витамин B9) ҳомиладорликни режалаштириш ва уни ўтказиш жараёнида жуда муҳим роль ўйнайди. У ҳомила тўқималарининг ривожланиши ва органларининг шаклланиши учун зарур бўлиб, айниқса асаб тизими ва ДНК синтези учун алоҳида аҳамиятга эга. Ҳомиладорликнинг биринчи кунларидан бошлаб, асаб найчаси шакллана бошлайди, ва унинг тўғри ривожланиши чақалоқнинг соғлом бўлиши учун муҳимдир. Ҳомиладорликни режалаштиришда B9 витаминини қўшимча истеъмол қилиш талаб қилинади. Аниқ дозани қон текшируви асосида гинеколог белгилайди. Одатда бу кунига 1 дан 4 таблеткагача бўлади.

Фолий кислотаси қабул қилишда тавсия этилган озиқ-овқатлар маҳсулотлари:  

- Исмалоқ

- Петрушка

- Авокадо

- Ёңғоқлар

- Брокколи

- Яшил ноҳат

- Кепакли ун

- Мол гўшти

- Бедана тухуми

- Сутли ичимликлар

- Ситрус мева

Ҳомиладорлик давомида фолий кислотаси дозалари:  

Ҳомиладорликнинг ҳар бир даврида фолий кислотасини қабул қилиш қоидалари фарқ қилади:

- 12 ҳафтгача: Кунига 800 мкг (тахминан 4 та таблеткага тенг) дозада қабул қилиш керак. Озиқ-овқат билан бирга олиш тавсия этилади.

- 12 ҳафтадан кейин: Фолий кислотасига бўлган эҳтиёж камаяди, ва доза кунига 600-200 мкг гача пасаяди.

- Агар аборт таҳдиди, анемия, плацента етишмовчилиги ёки бошқа соғлиқ муаммолари бўлса, фолий кислотасининг дозаси оширилиши мумкин.

Тўғуруқдан кейин фолий кислотаси:  

Ёш она тўғуруқдан кейин ҳам B9 витаминни қабул қилишни давом эттириши зарур, чунки бу тананинг тикланиш жараёнини тезлаштиради ва лактацияни қўллаб-қувватлайди. Гинеколог билан маслаҳатлашиб, тўғри дозани белгилаш керак.