Грипп — бу вирусли касаллик бўлиб, ҳар йили дунё бўйлаб миллионлаб кишилар ушбу касалликдан азият чекади. Унинг асосий аломатлари иситма, бош оғриғи, мушаклар оғриғи ва ҳолсизлик. Гриппни усуллар самарали ҳисобланади:
Гриппни қандай даволаш керак ?
Аксарият ҳолларда махсус даволаш талаб этилмайди ва беморлар 7-10 кун ичида ҳеч қандай даволанишсиз тузалиб кетади. Аммо грипп аломатларини енгиллаштириш учун:
Кўпроқ дам олиш;
Сувсизланиш ва интоксикацияни олдини олиш учун кўпроқ суюқлик ичиш;
Иситма, бош оғриғи ва мушак оғриғини қолдириш учун ибупрофен ёки парацетамол каби воситаларни қабул қилиш;
Шифокор рецепти бўйича вирусларга қарши препаратни қабул қилиш мумкин.
Самарадорликка даволаш бошланишида касаллик белгилари пайдо бўлгандан кейинги дастлабки 48 соатда эришилади. Шуни ёдда тутиш керакки, грипп вирусининг ушбу дориларга нисбатан қаршилиги аллақачон мавжуд ва шунинг учун уни даволашдан кўра касалликнинг олдини олиш билан шуғулланиш яхшироқдир.
Ҳеч қандай иммуностимулятор ва иммуномодуляторнинг гриппни даволаш билан алоқаси йўқ. Уларнинг на самарадорлиги, на хавфсизлиги тегишли тадқиқотларда исботланмаган. Антибиотиклардан эса асоратланмаган гриппни даволашда фойдаланмаслик керак, чунки антибиотиклар вирус билан эмас, балки бактериялар билан курашади.
Грипп касаллиги қандай ҳолатда оғирлашиши мумкин?
Одатда грипп асоратларсиз ўтади, лекин баъзи ҳолатларда бошқа касалликларга йўл очиши мумкин:
қулоқ инфекциялари;
нафас етишмовчилиги;
ўпканинг яллиғланиши (пневмония), юрак яллиғланиши (миозит), мия яллиғланиши (энцефалит), мушаклар яллиғланиши (рабдомиолиз);
бирор орган етишмовчилиги.
ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили грипп юқтирган 5 миллионгача одам касалликнинг мураккаб шаклига дуч келади ва айрим ҳолларда ҳатто вафот этади.
Қачон шифокорга мурожаат этиш керак?
Агар болаларда ёки ёши катталарда қуйидаги ҳолатлар кузатилса, зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириш лозим:
нафас олиш қийинлашса ёки нафас қисилса;
кўкрак қафасида оғриқ пайдо бўлса;
бош айланиши тўхтамаса;
титроқ пайдо бўлса;
дорилар ичилганда ҳам юқори ҳарорат тушмаса;
умумий аҳвол ёмонлашса;
кучли заифлик ёки мушакларда оғриқ тўхтамаса.
Лаблар атрофи кўкариши ва сувсизланиш аломатлари вужудга келиши болаларда хавфли белгилар ҳисобланади.
Грипп профилактикаси
Аммо профилактиканинг энг самарали усули вакцинациядир. Гриппга қарши эмлаш самарали ва хавфсиздир; 60 йилдан ортиқ вақт давомида кўплаб мамлакатларда қўлланишда. Катта ёшдаги аҳолини эмлаш касаллик, ишдан маҳрум бўлиш ва яқинларга юқтиришдан сақланиш учун тавсия этилиши мумкин. Аммо эмланиши жуда зарур бўлган аҳоли гуруҳлари мавжудки, уларда асоратлар ривожланиши таҳликаси ёки юқтириш хавфи жуда юқори.
Эмлаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳам мавжуд, аммо улар кўп эмас:
6 ойликдан кичик чақалоқлар;
Олдинги вакцина ёки унинг таркибий қисмларига нисбатан кучли аллергик реакциялар (агар сизда бирор-бир дори ёки озиқ-овқат маҳсулотига қаттиқ аллергик реакция юзага келган бўлса, вакцинани танлашда шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг);
Сурункали касаллиги бор беморлар;
Ҳомиладорлик ва лактация даври эмлаш ман қилинган ҳолат ҳисобланмайди. Замонавий вакциналар таркибида ҳомиладорлик пайтида ҳомилага ёки лактация даврида болага зарар етказувчи вируслар мавжуд эмас. Аксинча, ҳомиладорлик пайтида оғир турдаги касалланиш ёки янги туғилган чақалоққа юқишининг олдини олиш учун онани ҳимоялаш муҳимдир.